Имом-хатиб жума куни бензин нархининг кескин кўтарилиб кетишидан норози бўлган намойишилар ҳаракатларини қоралади. Бундан ташқари, Ахмад Хотамийнинг ҳисоблашича, Эрон суд ҳукумати вакиллари агарда намойишчилар яна норозилик билдириш, Теҳронда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида жамоат тартибини бузишга журъат қиладиган бўлса, уларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўриши лозим.
Имом намойишчиларни ИШИД террорчи ташкилотига алоқадор бўлган шахслар билан қиёслади. Ахмад Хотамийнинг фикрига кўра, норозилик намойишлари тўхтамай, тобора қаттиқ куч билан авж олишида Саудия Арабистони, Франция ва Германия айбдор, чунки улар намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда.
Эрон ОАВ Азмад Хотамийнинг фикрига кўра, жамиятдаги таъсирини кучайтириш учун фаолроқ позиция эгаллаши лозим. «Хорижий ОАВ Эронда норозилик намойишларида муҳим роль ўйнайди. Душман интернетни блокировка қилиш масалаларидан хавотирда эканлиги бу қадамнинг қанчалик муҳим эканлигидан далолат беради», – деди Хотамий.
Бензин харид қилишга чекловлар жорий қилиниши билан бирга унинг нархи ўсиши оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Эндиликда автомобиль эгалари ойига 60 литр ёқилғи рухсат этилди. Агар кўпроқ бензин харид қилишга зарурат юзага келадиган бўлса, ҳар бир литр бензин нархи уч баравар қимматга сотилади.
Эроннинг бир қатор йирик шаҳарлари: Теҳрон, Тебриз, Машҳад, Исфахон ва бошқаларни намойишлар қамраб олган.