Аввалроқ 41 яшар кўп болали она ҳаво акробатикаси билан хобби сифатида шуғулланарди ва фақат ёпиқ тадбирларда иштирок этарди, ўзининг Саудия фуқароси эканлигини маълум қилмасди – Руанинг пилатес ва акробатика секциясидаги шогирдлари ва томошабинларнинг кўпчилиги унинг чет эллик эканлигига ишончи комил эди, чунки унинг фаолият тури анъанавий сауд аёли учун жуда ҳам ғайриодатий эди.
Ниҳоят, Саудия Арабистонида маданият соҳасида рўй берган ўзгаришлар натижасида Руанинг томошалари номақбул ва шокка соладиган, деб қабул қилинмай қўйди ва акробат аёл давлат фестивалларидан бирида иштирок этиш учун таклиф қилинди, деб хабар қилади IslamNews сайти GulfNews га ҳавола қилган ҳолда.
“Менинг орзуйим ушалди. Мен тепада турганимда адреналин ҳис қилдим. Мен циркни яхши кўраман ва ҳар доим циркда чиқишни орзу қилардим. Биринчи чиқишим ватанимда бўлиб ўтганидан жуда хурсандман ва ғурурланаман ”, - деди Саххаф.