loader
Foto

Иймон ва мансаб учун хизмат

Буларнинг барчаси қонуний йўл билан топилган: ахир, Майернинг номига рўйхатдан ўтган диний ташкилот унга 900 минг доллар миқдорида расмий маош тўлайди. Ушбу ташкилотнинг ўзи - "Жойc Майер хизмати" кўнгилли молиявий хайр-эҳсон асосида  мавжуд.

АҚШ солиқ идоралари  ҳаттоки,  ташкилотнинг мақомини диний мақомдан бизнесга ўзгартиришни хоҳлашди,  аммо Майер қандайдир тарзда уни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

“Худонинг марҳамат кўрсатгани сабаб  кечирим сўрашимиз учун ҳеч қандай ҳожат йўқ. Сиз бу ерда Сент-Луисда муваффақиятли ишбилармон бўлишингиз мумкин ва одамлар қанчалик бой бўлсангиз шунчалик ажойиб эканлиги ҳақида ўйлашади. Аммо агар сиз ваъзгўй бўлсангиз, унда бирон сабабга кўра,  муаммо юзага келади", - деди Майер ўзининг танқидчиларига бир марта.

Бироқ, у АҚШдаги энг бой протестант воизи эмас. 300 миллион долларлик мулкка эга бўлган пастор Кеннет Копеланд энг бадавлат воиз ҳисобланади. Иккинчи ўринни эгаллаган Пат Робертсон мулки 100 миллион, учинчи ўриндаги Бенни Хинн мулки эса 60 миллион долларга тенг.

Бироқ диний хизматлар асосида пул ишлашда фақат протестантларгина иштирок этади дейиш нотўғри бўларди. Масалан, исроиллик раввинлар оиласи бошлиғи Абуцахир - Пинхаснинг бойлиги 367 миллион долларни ташкил қилади.  Бу миқдордаги маблағнинг катта қисмини унинг афсонавий бобоси Исроил ишлаб топган: раввиннинг дуолари эвазига хайр-эҳсонлар шаклида келган.

Бироқ,  баъзида хайр-эҳсон йиғиш ҳам жиноий тусга эга бўлади. 2017 йил ашкенази жамоасининг бош раввини Иона Метценгер Исроилда жазога тортилди. Уни "турли муаммоларни" ҳал қилишда ёрдам бериш учун хайрия ниқоби остида пора олганликда айблашди.

Рим Папасига эса дунёдаги энг ишончли банк – расман «Диний ишлар институти» деб аталадиган Ватикан банкига эга бўлган Ватикан давлати раҳбари мақоми ҳашаматли яшашни тақиқламайди. Банк бир неча марта шубҳали ишларда (масалан, «Пи-2» масонлар ложаси иши) иштирок этганлиги фош қилинган, лекин у ҳар сафар сувдан қуруқ чиқишнинг уддасидан чиққан.

Банк мижозлар камлигидан ҳам шикоят қилмайди. «Диний ишлар институти» корпорацияларга махфий равишда ва солиқ тўловларисиз уларга омонат сифатида маблағлар киритишга  имкон беради.

Яна бир монотеистик дин вакиллари - мусулмонларни ёдга олмасдан, монетизаторларнинг рўйхати тўлиқ бўлмайди.

Москвалик имом Марат Алимов ўз даврида таъкидлаганидек: "Куч ва моддий бойлик ҳар қандай одам учун васваса ва синовдир: ёки у уларни бошқаради ва уларни восита сифатида ишлатади ёки улар ундан фойдаланадилар. Бу икки нарса одамларни ўзгартириши мумкин: солиҳлар руҳонийга, руҳонийлар эса фирибгарга айланиши мумкин».

Қадим замонлардан бери мусулмон руҳонийларининг таъмагирлигини танқид қиладиган кўплаб латифалар мавжуд. Улар, ўз навбатида, бундан жуда асабийлашади. Масалан, расмий тадбирларнинг бирида Татаристоннинг бош қозиси Жалил Фазлиевнинг таъкидлашича, диндорлар аксарият ҳолларда имомлар садақа сифатида пул олишга тайёр бўлган тиланчилар билан боғлиқ равишда тасаввур қилмоқда. Ўшанда Фазлиевнинг таъкидлашича, жамият имомларни никоҳ, болага исм бериш ва қулоғига азон айтиш, бошқа исломий маросимларини бажариш учун пул олаётганликда ноҳақ танқид қилмоқда. У имомнинг ишини ўз мақолалари учун мукофот оладиган журналистларнинг иши билан таққослади, гарчи бу таққослаш мутлақо зўрма-зўраки бўлиб кўринса ҳам.

Айрим ҳолатларда қонуний иш ҳақи тугайдиган ва коррупция бошланадиган жой чегарасини аниқ белгилаб бўлмайди.

Бу ерда Бошқирдистон собиқ президенти Муртазо Раҳимовнинг «Урал» фонди буюртмачи сифатида иштирок этган Уфадаги «ар-Раҳим» масжиди қурилиши билан боғлиқ вазиятни эсга олиб ўтмасак бўлмайди. 2016 йил Бошқирдистон Республикаси мусулмонлар Диний бошқармаси қурилиш буюртмачиси сифатида, фирмани таъсис қилишда 25%и ўша пайтдаги Бошқирдистон Республикаси муфтийси Нурмуҳаммад Ниғматуллинга, 50%и муфтийлик ишларини бошқарувчи Илдар Ишеевга, яна 25%и эса муфтийнинг биринчи ўринбосари Аюб Бибарсовга тегишли бўлган «Алтын курай» МЧЖ қурувчи сифатида иштирок этганида Фонд бу қурилишда «манфаатлар тўқнашуви»ни кўрганда можаро юзага келди.

«Урал» фонди қурувчи томонидан маблағлар «мақсадга мувофиқ ишлатилмаётгани» устидан шикоят қилди. Қурилишни молиялаштириш тўхтатиб қўйилди. Фонд судга бир неча маротаба даъво аризаси билан мурожаат қилди ва ютиб чиқди, қурилиши битмаган масжид эса халқ орасида ҳамон Бошқирдистон коррупциясига ҳайкал деб аталади.

Умуман олганда айтиш мумкинки, Матто Инжилда келтирилган «Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар» (6:24) сўзлари ҳозирги айрим руҳонийлар учун долзарб эмас. Бизнинг руҳий устозларимиз ҳам «ҳеч қандай инсоний нарса бегона эмас» бўлган оддий одамлардир. Фақат шу «руҳий авторитет» ҳақида нима дейиш мумкин? Ахир одамлар ҳам кўр эмас, ҳамма нарсани кўриб турибдилар.