Мактаб ўқувчилари 16 яшар ўсмир мактаб ходимини пичоқ билан яралагани, у эса қуролдан ўқ уза бошлаганидан кейин яқин атрофда жойлашган масжидга қараб қочдилар, хабар қилади IslamNews сайти New York Post га ҳавола қилган ҳолда.
Аҳмад масжид эшигини очадиган кодни тезда терди ва тенгдошларининг ичкарига югуриб киришлари учун имконият яратди. Сўнгра қиз отасига қўнғироқ қилди ва рўй берган воқеа ҳақида маълум қилди. У эса ишларини ташлаб, масжид томонга ошиқди ва маълум муддатдан кейин стресс ҳолатига тушиб қолган ўқувчиларни чой, қаҳва ва енгил тамадди билан меҳмон қилди.
«Ҳамма даҳшатга тушиб қолганди, – деди Дуа воқеадан сўнг. – Одамлар ҳўнграрди, кимдир бошқа бировни юпатарди. Ҳақиқий тартибсизлик ҳукмрон эди».
Ёш мусулмон қиз воқеадан кейин у билан боғланган ҳаммага қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва фавқулодда вазиятда ёрдам бера олганидан хурсанд эканлигини қўшимча қилди.