loader
Foto

Хитой муфтияти АҚШ билан уйғурлар ҳақидаги тортишувларда Пекин томонини олмоқда

Ассоциация баёнотида таъкидланишича, американинг қонун лойиҳаси туҳматдан иборат бўлиб, хитойликларнинг ҳий-туйғуларини ранжитади.

Аввалроқ худди шундай баёнот билан Хитой инсон ҳуқуқлари фонди ҳам чиққанди.

Чоршанба куни расмий Пекин АҚШ вакиллар палтаси томонидан Шарқий Туркистон бўйича қонун лойиҳаси қабул қилиниши бўйича эътироз билдирганди. Ҳужжат уларнинг ҳуқуқлари бузилган уйғурларга ёрдам кўрсатишни, шунингдек, Шарқий Туркистондаги вазият учун жавобгар бўлган хитойлик амалдорларга нисбатан санкциялар қўлланишини кўзда тутади. Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин қонун лойиҳаси муаллифларини Хитойнинг терроризмга қарши курашдаги ҳаракатларини қоралаш ва халқаро ҳуқуқни бузишда айблади.

БМТ маълумотларига кўра, Шарқий Туркистон ҳудудидаги ёпиқ лагерларда миллиондан ортиқ этник мусулмонлар ушлаб турилибди, ҳукумат уларни инқилобий қўшиқлар айттириш, ХХР раиси Си Цзиньпин идеологиясини ўрганиш ва улар учун она тили бўлмаган хитой тилида нутқдан фойдаланиш воситасида «қайта тарбиялаш»га ҳаракат қилмоқда. Собиқ лагерь маҳбуслари уларга нисбатан қийноқлар қўллангани ҳақида маълум қилган. Хитой барча айбловларни рад этиб, гап фақат минтақада экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ҳақида бораётганлигини таъкидламоқда.