loader
Foto

Ислом терроризми атамасидан фойдаланишга йўл қўйиш мумкин эмас - Эрдўғон

 Ислом ва террорчилик ташкилотларини бир-бири билан боғлашга ҳаракат қиладиганлар эса энг қаттиқ танқидга ва кескин қоралашга лойиқ.

Туркия президентининг фикрига кўра, террорчилар орасида мусулмонлар ҳам бўлиши мумкинлиги бутун исломни қоралаш кераклигини англатмайди.

Террорчиларни “яхши ва ёмон”га ажратиш, Туркия президентининг фикрига кўра, умуман мақбул келмайдиган позиция.

«ИШИД террорчилари ҳақиқий ислом тарафдорлари бўлолмайди. Ҳакиқий мусулмонлар террор қилиши мумкин эмас. «Ислом терроризми» атамасидан фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди», – деди Эрдўғон.

Президент Эрдўғон шуни ҳам афсус билан қайд этдики, анъанавий равишда демократия намунаси саналиб  келган мамлакатларда ксенофобия ва исламофобия тўлқини ўсмоқда. Ривожланган мамлакатлар учун мақбул келмайдиган радикаллар ҳаракатлари шунга олиб келадики, уларнинг ҳаракатларидан қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар, ҳамма азият чекмоқда.

Асрлар давомида уруш пайтлари ибодатхоналар дахлсиз жой ҳисобланган ва одамлар яширинадиган жой бўлган.

«Агар дунёнинг бирон-бир қисмида кимдир диний объектларга ҳужум қиладиган бўлса, бомбардимон қилиб, тинч аҳолини аёвсиз қирғин қиладиган бўлса, демак бу бутун инсоният учун огоҳлик қўнғироғи демакдир», – деди Туркия етакчиси.