1990 йил Шарафнинг эри бир ер майдони харид қилди в хотинига яна битта дорихона қуришни таклиф қилди. Лекин у умуман бошқача ғоя таклиф килди.
«Мен унга биз шу қадар кўп, кунига 24 соатдан ишлаяпмиз, лекин охират учун нима иш қиляпмиз. Ҳеч нарса. Бизнинг катта уйимиз, хизматчиларимиз, энагаларимиз бор. Болаларимиз энг яхши хусусий мактаблардан бирида ўқиган. Энди улар катта бўлишди. Бизг бу пуллар бошқа керакмас, дедим», – хотирлайди аёл.
Шараф бу ерга ибодатхона қуришни таклиф этди ва 1997 йил Хасибуллоҳ масжиди маҳаллий мусулмон оилалар учун ўз эшикларини очди.
2005 йил Шарафнинг турмуш ўртоғи аневризм узилишидан вафот этди ва аёл тиббий харажатларни қоплаш учун бир қанча кўчмас мулкларини сотишга мажбур бўлди. Шунда у кичиккина ибодатхона ўрнига тўлақонли масжид, ислом маркази қуришга қарор қилди.
2009 йил у яна ҳужжат тўплаш ва зарур рухсатларни олиш учун давлат муассасаларига қатнашни бошлади ва 3 йилдан кейин қурилиш бошланди. Бу сафар у масжидга пайғамбар Иброҳим номини беришга қарор қилди, хабар беради IslamNews сайти Religion News га ҳавола қилган ҳолда.
«Бу масжид фақат менинг оилам учун эмас. Бу Аллоҳ учун», – изоҳ берди у.
Шараф Аллоҳнинг уйи қурилиши учун шахсий жамғармаларидан 3 миллион доллар сарфлади. – «Бунинг учун менинг 7 ёки 8 йил вақтим кетди. Мен фақат ўзим ва Қуръон билан бирга эдим. Мен ҳаттоки бунинг қандай рўй берганини билмайман, лекин масжид бунёд этилди».
Бу йиллар давомида покистонлик фармацевт-момо Лас-Вегасда машҳур одамга айланди, унинг қатъияти ва масжид қурилиши билан савоб ишларни кўпайтиришга уринишлари кўплаб маҳаллий мусулмонлар учун ўрнак бўлди.