loader
Foto

Америка амалдорлари Афғонистондаги уруш ҳақида ёлғон гапирган - Washington Post

Тақдим этилган ҳужжатлар генераллар ва дипломатлардан тортиб тиббиёт ходимлари ва афғон амалдорларигача бўлган турли шахслар билан чоп этилмаган интервьюлардан иборат 2000 дан ортиқ саҳифани ифодалайди. Ҳужжатлар афғон кампаниясидаги муваффақиятсизликларни ўрганишга бағишланган федерал лойиҳа давомида тайёрланди.

400 дан ортиқ интервью берган шахс бу кампаниядаги АҚШ хатоларини танқид қилиб, ўз шикоятлари ва ҳафсаласи пир бўлганлигини маълум қилади. «Бизда Афғонистон ҳақида фундаментал тушунча йўқ – биз нима қилаётганимизни билмаймиз. Биз ўзи у ерда нима қилмоқчимиз? У ерда қилмоқчи бўлган ишларимиз ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасмиз», — деганди 2015 йил, Джордж Буш ва Барак Обаманинг Ироқ ва Афғонистон бўйича АҚШ стратегияси бўйича собиқ ҳарбий маслаҳатчиси генерал Дуглас Лут. У шунингдек, пухта ўйланмаган ҳаракатлар натижасида 2400 киши ҳалок бўлганини қўшимча қилиб айтганди ва уларнинг ўлимида Давлат департаменти, Пентагон ва конгресснинг бюрократик структураларини айблаганди.

Бу материаллар ахборот эркинлиги ҳақидаги конунга мувофиқ судда уч йиллик оворагарчиликлардан сўнг олинди. Уларнинг сўзлари ҳеч қачон чоп этилмаслигига ишончи комил бўлган америкалик амалдорлар уларнинг ҳарбий ҳаракат стратегиялари хато бўлганлигини ва Вашингтон Афғонистонни «замонавий» қилишга уриниб, беҳудага пул сарфлаганини тан олган. Интервьюда АҚШнинг афғон коррупциясига қарши курашдаги омадсизликлари, яхши ўқитилган армия ва полиция ташкил қилиш бўйича муваффақиятсиз ҳаракатлари ҳақида айтилган.

Браун университети сиёсатшунослик профессори Нета Кроуфорд (Neta Crawford) ҳисоб-китобларига кўра, 2001 йилдан бошлаб Афғонистондаги урушга ва фуқаролик лойиҳаларига 978 млрд доллар атрофида сарфланган, бу ерда 50589 кишидан иборат бўлган ярадорларга ғамхўрлик қиладиган ветеранлар ишлари бўйича Вазирлик ва МРБ харажатлари ҳисобга олинмаган. «Шу триллион доллар эвазига биз нимага эга бўлдик? Бунга арзийдими у?» — савол беради ҲДФ истеъфодаги ходими Джеффри Эггерс (Jeffrey Eggers). «бен Ладен ўлдирилганидан кейин, — қўшима қилади у, — агар Усама бизнинг Афғонистонда қанчалик кўп пул йўқотганимизни эшитса, сув босган гўрида қаҳ-қаҳ отиб кулган бўларди деб айтдим».

Американинг Қобулдаги ҳарбий қўмондонлиги ва Оқ уй кўпинча гўёки АҚШ урушда ғолиб чиқаётгандай қилиб кўрсатиш учун статистика маълумотларини бузиб кўрсатарди, америка ёрдамини талон-тарож қилиш ва коррупция ҳолатларига кўза юмарди. Афғонистонни тиклаш масалалари бўйича АҚШ бош инспектори Джон Сопконинг тан олишича, агентлик тўплаган маълумотлар шундан далолат берадики, «америкаликларни доимо алдаб келишган».

«Биз қашшоқ мамлакатларга уларни бой қилиш учун, авторитар мамлакатларни демократик мамлакатларга айлантириш учун бостириб кирмаймиз. Биз зўравонлик қамраб олган мамлакатларга уларни тинч мамлакатга айлантириш учун бостириб кирмаймиз ва айтишимиз мумкинки, Афғонистонда биз яққол муваффақиятсизлика учрадик», - деди АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича собиқ махсус вакили Джеймс Доббинс.

The Washington Post президент Дональд Трамп маъмуриятининг 13 минг америкалик харбийни олиб иқиш ҳақида музокаралари давом этаётган шароитларда суднинг якуний қарорини кутиб ўтирмасдан маълум қилишга қарор қилди. АҚШ ва ҳукуматга қарши энг йилик ҳаракат «Толибон» ўртасида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида музокаралар 2018 йил охиридан давом  этмоқда. Улар сентябрь ойида Трампнинг қароридан сўнг тўхтатилганди, бироқ 28 ноябрда америка президети кутилмаганда Афғонистонга эълон қилмасдан ташриф буюрди ва музокаралар жараёнини қайта тиклашни таклиф қилди.