loader
Foto

Индонезияда 43900 ёшли сирли бир тасвир топилди

2017 йил индонезиялик археолог ва спелеолог Пак Ҳамрулла (Pak Hamrullah) Сулавеси оролида тадқиқ этилган ўнлаб ғорлардан бирининг оҳактошли деворида яширин бир йўлни топганди. Кичик ўтиш йўлаги катта бир грот билан тугаб, унинг деворида тахминан 4,5 метр энликда сарғиш тусдаги бўёқ билан чизилган ғайриодатий расм топилди. Олимлар томонидан авваллари топилган қояга чизилган расмларнинг аксариятидан фарқли равишда, бу расмда тўлақонли жанрли саҳна тасвирланган.