loader
Foto

Amnesty International Қозоғистон ҳукуматини қочоқларни Хитойга қайтармасликка даъват қилмоқда

«Қозоғистон ҳукумати Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини зудлик билан озод этиши, уларни жиноий таъқиб қилишни тўхтатиши ва уларга Қозоғистонда бошпана тизимидан фойдаланиш имконини бериш ва тўлақонли ҳуқуқий ёрдам тақдим этиши лозим», — дейилади ташкилот баёнотида.

«Бошпана изловчиларнинг таъқиб қилиниш ёки қийноққа тушиш хавфи мавжуд бўлган мамлакатга қайтишини тақиқлайдиган Қочқинлар мақоми тўғрисидаги Конвенция ва Қийноқларга қарши Конвенцияга мувофиқ, Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга эга», — деди Amnesty International Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Хеза Макгилл.

Amnesty International шунингдек, эслатиб ўтадики, Қочқинлар мақоми тўғрисидаги Конвенциянинг 31-моддасига мувофиқ давлатлар қочқинлар ёки бошпана изловчиларни уларнинг мамлакат ҳудудига ноқонуний киргани ёки ноқонуний бўлиб тургани учун суд тартибида таъқиб қилмаслиги лозим, агарда уларнинг ҳаётига ёки эркинлигига бевосита таҳдид солинган мамлакатдан кириб келган ва нима учун бу мамлакатга кириб келганига изоҳ бериб, дарҳол ҳукуматга таслим бўлган бўлса.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Қозоғистон ҳукумати этник қозоқлар Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини Хитойга депортация қилиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.