1915 йил воқеалари ҳақида гапирар экан, Туркия етакчиси ҳукумат ўша кунлар ҳақида миллиондан ортиқ ҳужжатни ошкор қилганини таъкидлади ва америкалик сиёсатчиларга уларни синчиклаб ўрганишни таклиф қилди.
Ўтган ҳафта АҚШ Сенати арманлар геноцидини тан олиш ва унинг хотирасини ёд этишга бағишланган резолюцияни қабул қилди. Туркия ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужжат қабул қилинишини танқид қилди.
Шу орада, Туркияда 1915 йилдаги воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи "Усмонийлар давлатидаги қўзғолонлар, террор ва арманлар тарғиботи" фильмининг суратга олиш ишлари якунланди. Ҳужжатли фильмни суратга олиш ташаббускори Туркия тарихий жамияти (ТТК) бўлди.
Биринчи жаҳон уруши пайтида турк фуқаролигига эга бўлган арманлар қўлларига қурол олиб, Усмонийлар империясининг душманлари томонидан турк аҳолисини қириб ташладилар. Бунга жавобан ҳукумат уларга қарши ҳарбий куч ишлатди. Исён марказларини бостириш арманларнинг ўлимига олиб келди. Арманлар жавоб чораларини номутаносиб деб топди ва геноцид деб ҳисоблади.
Кейинчалик «арманлар геноциди» тушунчаси тарихийдан кўра кўпроқ сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, Туркияга босим кўрсатиш учун, айниқса, унинг Европа Иттифоқига кириши йўлидаги душманлар томонидан қўллана бошлади.