«Ёвузликлар ҳозир ҳам давм этмоқда, – деди Дарусман журналистларга чоршанба куни, иқтибос келтиради Al Jazeera. – Бу давом этаётган геноцид ҳамон кузатилмоқда».
Мьянма ҳукумати аввалроқ рохинья мусулмонларига қарши «тозалашлар» ҳақида БМТ 440 саҳифадан ибоарт ҳисоботини рад қилганди. Бу ҳисоботда Мьянма армияси генераллари ҳарбий жиноятларда, инсноиятга қарши жиноятларда ва геноцидда айбланган.
Мьянма вакиллари БМТ текширишлари «нохолис ва сиёсий мотивацияланган» деб таъкидлади.
Дарусманнинг БМТ Хавфсизлик кенгашида қилган маърузаси 15 аъзодан 6 таси, жумладан, Хитой ва Россиянинг эътирозларига сабабчи бўлди.
«Давлат суверенитети бу – жиноятчиликка қарши жиноятлар содир этиш ва геноцид учун лицензия эмас», - деди комиссия раҳбари.