Доктор Русланнинг сўзларига кўра, агар жарроҳ куни билан битта бош кийимда юрадиган ва уни ечмайдиган бўлса, унинг ностерил бўлиши муқаррар, бир марталик ҳижоб эса операция пайти кафолатланган стерилликни таъминлайди, хабар қилади BBC News. «Мен жуда хурсандман ва умид қиламанки, бу ишни бутун мамлакат бўйлаб жорий қилишимиз мумкин», – деди ёш мусулмон аёл жарроҳ ўз янгилиги ҳақида. Фарахнинг раҳбари, жарроҳ Джилл Тирнининг сўзларига кўра, бир марталик ҳижоблар минимал харажатлар талаб қилади, улардан фойда эса жуда катта.