loader
Foto

Қонхўр тоғут учун қурбонликлар

Шундай бўлса ҳам, Теҳрон режими америкаликларни барибир, ҳаттоки юзлаб ўлдирмоқда. Фақат ўзининг, параллели, бутун дунёдан узиб қўйилган ва унга бўйсунадиган 80 миллион эронликлар оламида.

Нафақат Америка қўмондонлиги, балки Ироқ қўмондонлиги ҳам Ироқда жойлашган Америка базасига берилган зарба америкаликлар томонидан қурбонларга олиб келмагани ҳақида баёнот берганлигига қарамай, Эрон телевидениеси буюк генералнинг ўлими учун жазоланган юзлаб америкалликлар жасадлари ҳақида оғиз кўпиртириб лағмон илишда давом этяпти (ҳозирча 86 кишининг ўлимида тўхташди).

Бироқ, унинг ўлими учун фақат хаёлот дунёсида жазоланган Суламонийнинг душманларидан фарқли равишда, унинг ўнлаб мухлислари ҳақиқатда у туфайли ўз ҳаётидан маҳрум бўлди. Бугун биз ушбу тоғутнинг дафн маросимида ҳалок бўлганлар сони ҳақида энг эҳтиёткорона рақамни маълум қилгандик – 56 киши.  Лекин умуман олганда, бу рақам яна ўсиши мумкин, чунки оломоннинг оёқлари остида қолиб кетган 200 дан ортиқ киши касалхоналарга тушган, норасмий манбалар эса юзлаб ҳалок бўлганлар ҳақида гапирмоқда.

Бугун эса яна 177 киши, жумладан, 82 нафар эронлик (қолганлар - Канада, Украина ва бошқа мамлакатлар фуқаролари бўлиб, асли келиб чиқишлари эронликдир) «Украина халқаро авиайўллари»га тегишли Boeing 737-800 самолети ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлди.

Самолет ҳалокатини рўй бераётган воқеалар шароитларида оддийгина тасодиф деб айтиш мумкинми? Теҳрон самолет двигателининг носозлиги ёки учувчининг хатоси сабабли қулаган деб, шундай таассурот уйғотишга ҳаракат қиляпти. Шундай бўлсада, Al-Hadath нашри самолетни Эрон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари адашиб, Америка самолети деб ўйлаб уриб туширгани ҳақида хабар қилди. Украина ТИВ дастлабки баёнотида ҳалокат сабаблари ҳақида бу тахмин чиқариб ташланди ва рўй берган воқеанинг фақат техник сабаблари ҳақида гапирилиб, уларни ҳали аниқлаш кераклиги айтилди. Бироқ кейинчалик Украина ТИВ сайтида бу хабар ўчириб ташланди ва янги хабар пайдо бўлди, унда эса самолетнинг атайин йўқ қилингани эҳтимоли рад қилинмайди, шунчаки самолет ҳалокатининг сабаблари ҳали аниқланиши лозимиги ҳақида гапирилади...

Нима бўлганда ҳам, қўллари қонга ботган Сулаймонийнинг ўлими учун ҳозирча фақат эронликларнинг ўзлари жазоланди. Америкаликларга келадиган бўлсак, экспертларнинг аксарияти, ҳатто нисбатан ақли расо бўлган россиялик тарғиботчилар ҳам, эронликларнинг АҚШ ҳарбий базаларини ўққа тутишини масхараомуз шарҳламоқда, уни ўзи тоғутга айлантирган одамнинг ўлими учун ўз режимидан қасос олишни талаб қилаётган Эрон аҳолисини овутиш учун шоу ҳисобламоқда.

Ушбу тоғут ўлимидан кейин ҳам яна қанча қон тўкилишини талаб қилишини фақат гумон қилиш мумкин.

Абу Муслим таржимаси