loader
Foto

Семириб кетган ИШИД муфтийсини ҳибсга олиш учун юк машинаси керак бўлди

Нашр семириб кетган муфтийни юк машинаси кузовига ортилаётгани фотосуратини намойиш этди. Уни полиция машинасига сиғдиришнинг асло иложи бўлмади.

Хабар қилинишича, Шифа ал-Нима — охирги пайтларда ҳибсга олинган ИШИДнинг энг йирик етакчиларидан бири. У террорчиларнинг диний етакчиси бўлган. Унинг фатволари бўйича олимлар ва уламолар қатл этилган, шунингдек, масжидда теракт содир этилган ва бир қатор маданий мерос объектлари, жумладан, пайғамбар Юнус алайҳиссалом сағанаси вайрон қилинган.

Сурияда ИШИДга қарши курашда ёрдам берган Британия ҳарбий маслаҳатчиси Мэйсер Джиффорд (Macer Gifford), Twitter саҳифасида ушбу ҳибсга олишни шарҳлар экан, муфтийни «Юлдузлар жанги» персонажи Джабба Хатт билан қиёслайди. «У эркаклар, аёллар ва болаларнинг қатл этилиши учун жавобгар. Бу ҳайвон одамларни зўрларди ва ўлдирарди», — деб ёзади Джиффорд. У, шунингдек, ироқликларга террорчини осиб ўлдиришда муваффақият ҳам тилади.

27 октябрда АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида эълон килганди. Унинг сўзларига кўра, махсус операция натижасида шунингдек, унинг гумашталари ва бир қанча жангарилар ҳам йўқ қилинган.