loader
Foto

Қуръони карим иброний тилга таржима қилинди

Саудия Арабистонида Қуръоннинг маъносини иброний тилига таржимасида 300 дан ортиқ хато бор, хабар қилади Фаластин ахборот агентлиги «Шихаб».

Нотўғри таржима ҳар йили 74 тилда ўн миллион нусха Қуръон чоп этилиши учун масъул бўлган саудиялик муассаса саналган Муқаддас Қуръон чоп этиш учун қирол Фахд комплексининг веб-сайтида эълон қилинди, хабар беради Middle East Monitor.

Комплекснинг маълум қилишича, хатолар «комплексдаги ваколатли органга тақдим этилган ва комплекс раҳбарияти томонидан текширувни кутмоқда».

Иброний тилига таржима шанба куни, «Шихаб» томонидан эълон қилинган видео кўп сонли хатоларга эътибор қаратганидан сўнг веб-сайтдан олиб ташланди.

Исроилни ўрганиш бўйича мутахассис Аладдин Ахмед нотўғри таржима ва уларнинг видеодаги доктринал оқибатлари борасида хавотир билдирди.

Қуръоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга саёҳати тасвирланган «Исро» сурасида «ал-Ақса масжиди» номи тушириб қолдирилган ва «Ибодатхона» сўзи билан алмаштирилган.

Таржима танқидчилари бунда Исроилнинг масжид комплексига даъволарини кўришлари ўта юқори. Бу муқаддас жой Исроил ва Фаластин ўртасидаги низонинг ўзига хос маркази ҳисобланади.

Қўшимча қиламизки, бу Қуръоннинг араб тилидан иброний тилига биринчи таржимаси эмас. Хусусан, яқинда  Субхи Али Адави таржимаси эълон қилинганди.

Таржимадаги хатонинг сабаби қандай бўлишидан қатъи назар (эҳтимол, таржима муаллифи яҳудий ўқувчиларга ал-Ақса ибодатхона эканлигини етказмоқчи бўлган, демак, бошқа нарса керак эмас), бундай хатолар Саудия Арабистони Исроил режими ва Фаластиннинг босиб олинишига муносабати борасида шубҳалар уйғотади.