loader
Foto

Қозоғистонда янги бош муфтий сайланди

«Науризбай қажи Таганули биринчи ўринбосар сифатида жуда кўплаб эзгу лойиҳаларни амалга оширган. У диний жабҳада улкан тажрибага эга. Ишончим комилки, Науризбай қажи Таганули диний идора фаолиятига ва эзгу ташаббусларга янгича туртки беради», – деди Серикбай кажи Ўраз.



ҚМДБ раиси, Бош муфтий Науризбай қажи Таганули журналистларга берган интервьюда айтишича: «барча вилоятлардан 300 делегат менинг номзодим учун овоз бериб, менга умид билдирдилар ва мени Бош муфтий этиб сайладилар. Уларнинг умидини оқлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Бизда бир нечта кенг кўламли режалаштирилган лойиҳалар бор. Маълумки, 2020 йил 12 январда Қозоғистон мусулмонлар диний идораси асос солинганига 30 йил тўлади. Ушбу воқеа доирасида 30 та масжидга халқимиз фаровонлиги учун меҳнат қилган машҳур шахслар номини қўйиш, 30 та аҳоли пунктига йўллар қурилиши ва сув қувурлари ўтказишда ёрдам бериш, муҳтож оилаларга хайрия ёрдами кўрсатиш, 30 та масжидда таъмирлаш ишларини бажариш, талабаларга грантлар ажратиш, шунингдек, бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли ҳаммангизни фаол иштирок этиш ва бу хайрли ишга ҳисса қўшишга чақираман».

Эслатиб ўтамизки, Науризбай қажи Таганули илгари ҚМДБ биринчи ўринбосари, “Ҳазрат Султон” масжиди бош имоми бўлиб ишлаган.



Утпенов Науризбай Таганули 1977 йил 13 мартда туғилган.



Маълумоти:

1993-1997 йилларда Тошкентдаги “Имом Бухорий” номидаги Ислом институтида олий маълумот олган.

1999-2001 йилларда ҚМДБ ислом институтида ўқиган.

2009 йил Миср Араб Республикасида дини маълумотини ошириб келган.

2010 йил Абай номидаги Қозоғистон миллий университети “тарих” ихтисослиги бўйича сиртқи бўлимини тугатган. 2011-2013 йилларда ушбу университетда “Диншунослик” ихтисослиги бўйича магистратурани тугатди.

2017 йилдан «Нур-Мубарак» Миср ислом маданияти университетида “Исломшунослик” ихтисослиги бўйича PhD докторантурасида таҳсил оляпти.



Меҳнат фаолияти:

1997-2006 йилларда ўз фаолиятини респубиканинг турли масжидларида имомликдан бошлаган.

2006-2011 йиллар – Қарағанда вилояти ҚМДБ минтақавий вакили, Қарағанда шаҳар 1-сонли марказий масжидининг бош имоми.

2011-2013 йиллар – Қозоғистон Республикаси дин ишлари бўйича Агентликда диний ташкилотлар биан алоқалар бўйича Бошқарманинг бош эксперти.

2013-2018 йиллар – ҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари, ноиб муфтий, Астана шаҳри бўйича ҚМДБ вакили, «Нур-Астана» марказий масжиди бош имоми.

2018 йил июль-октябрь 2018 г. - ҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари, ноиб муфтий, Туркистон вилояти бўйича ҚМДБ минтақавий вакли.

2018 йил октябрдан ҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари, ноиб муфтий, Нур-Султан шаҳри бўйича ҚМДБ вакили.



Меҳнат фаолиятидаги ютуқлар:

Бевосита Науризбай қажи Таганули раҳбарлигида 2002-2005йиллар Аягоз шаҳрида марказий масжид ва “Жанааул” масжидида қурилиш ишлари муваффақият билан амалга оширилди. 2010-2011 йилларда Қарағанда шаҳар марказий масжиди қурилишига ёрдам берди. Қарағанда виоятида «Сұлу әлем», «Нұрли мінбер», «Жұлдизди гол» лойиҳаларини амалга оширди. Республика ОАВда босиб чиқарилган диний, маънавий-маърифий мақолалар, шунингдек, «Үміт сәулесі», «Мазһабсизбен сұхбат» китоблари муаллифи.



Мукофотлари:

«Құрмет» ордени, Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги медали, Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги медали билан тақдирланди. Нур-Султан шаҳри ва Қарағанда вилояти ҳокимларидан миннатдорчилик хатлари ва фахрий ёрлиқларга эга. Аягоз шаҳри фахрий фуқароси.



Оилавий ҳолати:

Уйланган, 4 та фарзанди бор.

Абу Муслим таржимаси