Биз давлат тепасида ўтирганларга уларнинг Худо эмаслигини исботлаб берамиз! Улар, албатта, бизни таъқиб қилиши, ўлдириши, озодликдан маҳрум қилиши ва ҳатто ҳаётда энг боши берк кўчаларга киргизиб қўйиши мумкин. Kекин менга ишонингки, Худо биз билан ва биз ғалаба қозонамиз!
Айни пайтда менга оиламиз ҳар томонлама босим кўрсатишга ҳаракат қилмоқда ва мен энг кескин чоралар қўллашга мажбурман:
– Мен Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрайман. Менинг ҳаётимда сўнгги беш йил кул ранг тасмаларга тўлиб кетди. Одамлар аслида нима рўй бераётгани ва нима сабабдан шундай бўлаётганини билиш вақти келди!
Гап шундаки, мен Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида кенг кўламли коррупция ҳақида маълумотга эгаман. Мен Қозоғистон халқидан ўғирланган миллиардлар АҚШ доллари ҳақида гапиряпман.
Мен оиламнинг, жумладан онамнинг очкўзлиги ва очофатлиги марказига тушиб қолдим (Дариға Назарбаева ва унинг эри Кайрат Шарипбаев)", – деб ёзди у.
Назарбаевнинг невараси сўзларига кўра, унинг бобосидан ҳафсаласи пир бўлган. "Мен у яратган тизимда агар оиласига ва атрофидагиларга бир-биридан турли бизнесларни тортиб олишга йўл қўядиган бўлса, ҳамма нарсани тушунтириб беришнинг уддасидан чиқа олдим. Мен очкўзлик ва очофатлик ҳаммамизни ҳалок қилишини айтдим!"
29 яшар Айсултан Назарбаев – Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсалтан Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбаева ва унинг Австрия қамоғида ўз жонига қасд қилган марҳум турмуш ўртоғи Рахат Алиевнинг ўғлидир.
Ўтган йилнинг октябрида кичик Назарбоев Лондондаги International Park Plaza Hotel меҳмонхонаси балконига чиқиб олиб, у ердан ўзини пастга ташлаш ва жонига қасд қилиш билан таҳдид солди. Полиция уни фикридан қайтаришнинг уддасидан чиқди. Лекин кейинроқ Қозоғистон собиқ президентининг қариндоши ҳамма жойни вайрон қилишни бошлади ва қўшнилар полиция чақиришга мажбур бўлди. Маҳаллий суд уни бир йил озодликдан маҳрум қилиш ва жамоатчилик ишларни бажаришга шартли ҳукм қилди. Кичик Назарбоевга гиёҳвандликка қарамликдан даволаниши ва камида 20 марта шифокорларга учраши, шунингдек, 18 ой синов муддати, 140 соат жамоатчилик ишлари, 1000 фунт жарима ва хонадонни вайрон қилганлиги учун 5000 фунт жарима белгиланди.
2017 йил Айсултан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ муаммони тан олган, унинг сўзларига кўра, айнан бобоси уни гиёҳвандлик воситаларидан «қутқарган». Тақиқланган моддаларга Назарбоевнинг невараси отаси томонидан бобоси, академик Мухтор Алиевнинг ўлимидан ва отасининг Австрия қамоғида ўз жонига қасд қилишидан сўнг берилиб кетган.