loader
Foto

Хитойда коронавирусга қарши биринчи препарат ишлаб чиқаришга жорий қилинди

Бу янги турдаги коронавирус авж олган вақтда  уни даволашда самара бериши мумкин бўлган дори-дармонлар рўйхатига киритиш учун расмий маъқулланган препаратдир, — дея иқтибос келтиради РИА Новости.

Унда айтилишича, ушбу препарат нафақат касалликни даволашда, балки унинг олдини олишда ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин.

Ўз навбатида, ХХР Фан ва техника вазирлиги қошидаги биотехнологик ишланмалар миллий маркази директори Чжан Синьминь янги турдаги коронавирусни даволаш бўйича тадқиқотлар давомида бир нечта препарат, жумладан, Remdesivir ва японларнинг Favipiravir препарати самара берганлигини таъкидлади. У шунингдек, Хитой янги турдаги коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишни тезлаштириш учун турли технологиялар қўллаётгани, айрим вакциналар эса ҳайвонларда синаб кўрилаётганини маълум қилди.

Аввалроқ NEWS.ru янги статистика маълумотларига кўра, Хитойда уч ҳафта давомида коронавирусга чалинган оғир касаллар улуши умумий касалланганлар сонида 15,9%дан 7,2%га камайгани ҳақида ёзганди. Бу тенденция Ухандаги касалларга ҳам, бутун мамлакат бўйича ҳам тааллуқлидир.