«Ўзини миллатга бағишлаш вақти келди. 1947 йилгача (Мухаммед Али) Джинна ислом миллати учун курашган. Ота-боболаримиз катта хато қилган ва бунинг бадалини биз тўлашимизга тўғри келяпти», - деди Сингх.
Унинг баёноти фуқароликка тузатиш киритиш ҳақидаги Қонунга (CAA) нисбатан кескин танқид шароитларида янграган бўлиб, унинг ортидан Фуқаролар Миллий реестри (NRC) янгиланди. Бу қадамлар Ҳиндистондаги 200 миллиондан ортиқ мусулмон дискриминация остида қолишидан хавотир уйғотади.
Ҳиндистон аҳолиси 1,3 миллиард кишидан ортиқ - бу 80% ҳиндлар ва 14% мусулмонлар демакдир, бу эса дунёнинг исталган мамлакатидан кўп мусулмон айнан шу мамлакатда истиқомат қилишини англатади. Бунда ҳинд миллатчилар партияси бошчилигидаги Моди ҳукумати мусулмонларга нисбатан позицияси ҳақида саволлар мунтазам вужудга келяпти. Бош вазир Нарендра Моди ҳукмронлиги остида сунгги йиллар давомида Ҳиндистонда тури озчиликларга, айниқса, мусулмонларга босим ва ҳужумлар кучаймоқда.
Фуқаролик тўғрисида янги қонун қўшни уч мусулмон мамлакатнинг номусулмон фуқароларига фуқаролик тақдим этади, бу эса, қонун мухолифларининг фикрига кўра, Модинниг миллатчилик режаси бир қисми ҳисобланади. Модининг айтишича, Покистон, Бангладеш ва Афғонистонлик мусулмонлар фуқаролик ҳақида қонун билан қамраб олинмайди, чунки улар Ҳиндистон ҳимоясига муҳтож эмас.