Зиёфатда тартиб-интизомга риоя қилинши устидан назоратни амалга оширган полициячида касаллик аломатлари пайдо бўлганлиги шубҳа уйғотди. Касаллик ёнида бўлган қолган 59 киши ҳозир карантинга жойлаштирилган. HOLA! USA манбасининг ҳисоблашича,уларнинг орасида Джеки Чан ҳам бўлиши мумкин.
Чаннинг ёнида актерлар Алан Тамб ва Алекс Фонг, шунингдек, режиссер Эрик Цанг бўлган – уларни тадбир қатнашчилари сифатида танишди. Сайт муаллифлари тўртала артист коронавирус авж олиш қайд этилган «ивент»дан ярим соатлик йўлда бошқа зиёфатд бўлишлари мумкин бўлган.
Полициячи касаллик юқтириб олишининг бошқа бир тахсини шундаки, унинг онаси ва қйнонаси Гонконг ғарбий округида денгиз маҳсулотлари ресторанида инфекция юқтириб олган бўлиши мумкин. Бу эса Джекида касаллик қайд этилмаслиги мумкин эканлигини англатади.
65 яшар актер ва жангчининг вакиллари маҳаллий ҳукумат Джеки Чанда коронавирус ҳақида маълумотни тасдиқламаганини айтди.
Ҳозиргача бутун дунё бўйлаб 82 минг киши SARS-CoV-2 юқтириб олиб, 2800 га яқин киши вафот этди.
Джеки Чан Weibo ижтимоий тармоғида ушбу глобал инфекциядан даво топган одамга бир миллион юань (тахминан 130 минг евро) ваъда қилганди.