«Саудия Арабистонида Аёллар футбол лигасига асос солиниши мамлакатимиз ҳаёти, соғлиғимиз, ёшларимиз келажаги, ҳар бир спортчимиз тан олиниши ва тўлақонли тарбия топишида яна бир муҳим қадам ҳисобланади», - деди заявил «Спорт ҳамма учун» федерацияси президенти Холид бин Ал-Валид бин Талал Ал Сауд.
Турнир асосан ар-Риёд, Жидда ва Даммам шаҳарларида минтақавий мусобақалар шаклида ташкил этилиб, уларнинг ғолиблари финал ўйинларига чиқади.
Лига бутун мамлакат бўйлаб семинарлар ва маслаҳатлардан кейин ташкил қилинади, 17 ёшдан катта хотин-қизлар учун коучинг ва ҳакамлик бўйича курслар ташкил қилинади.
«Фаол одамлар, спортда аёлларни қўллаб-қувватлаш ва аёлларнинг спортдаги ютуқларини тан олиш – буларнинг барчаси олға қараб ташланган муҳим қадамлардир. СДВ аёллар ўртасидаги бу мусобақалар серияси реал воқеликка айланиши мумкинлигидан хавотирда», - деди шаҳзода Холид.
«Аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш АФЛ каби соғлиқ, жисмоний ҳолат ва фаровонликка узоқ муддатли таъсир кўрсатадиган ижобий ва проактив дастурлар ёрдамида амалга оширилади», - деди СДВ бошқарувчи директори Шайм Солиҳ ал-Хусайни.
Охирги йилларда Саудия Арабистонида кўп сонли аёллар спорт жамоалари ташкил қилинди. Ўтган йили қиролликнинг аёллар жамоаси аёллар ўртасида боулинг бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Лас-Вегасга борди. Бунгача аёллар ар-Риёд паркларда кўнгилочарлик учунгина ўйнашарди, лекин ҳукумат қўллаб-қувватлаши билан улар Саудия Арабистони Қироллигининг расмий аёллар термасига айланди.
Аёллар футбол лигасининг фаолиятини бошлаши қироллик маҳкамадаги ўзгаришлар натижсида спорт бош бошқармаси вазирликка айлантирилгандан кейин бошланди. Саудия Арабистонининг биринчи спорт вазири этиб ушбу орган раҳбари, собиқ автопойгачи шайх Абдулазиз бин Туркий тайинланди.