Калифорния полицияси аниқлашича, YouTube штаб-квартирасидаги отишмани Эронда туғилган веган ва видеоблогер аёл Насим Нажафий Ағдам уюштирди, дея хабар беради The Los Angeles Times. Фавқулодда ҳодиса 3 апрель куни YouTube штаб-квартирасининг очиқ майдончасида тушлик танаффус пайтида содир бўлди. Қора либос кийган ва бошига рўмол ўраган 39 ёшли аёл атрофдаги одамларга қарата тўппончадан ўт оча бошлади. Натижада уч киши яраланди: 36-ёшли эркак (ОАВ маълумотига кўра, у аёлнинг жазмани бўлган) ва ёши 27 ва 32 да бўлган икки аёл. Агдамнинг жазмани дея тахмин қилинаётган одамнинг аҳволи ўта оғир. Ҳужум қилган аёл эса ўзини отиб ўлдирган.
Содир бўлган ҳодиса сабабларининг турли фаразлари ўрганилмоқда. Бир йил олдин веганлар ғоясини тарғиб қилувчи Ағдам чақириқларини “ғалвирдан ўтказмаётган” YouTube маъмурияти устидан шикоят қилганди.
Террорчи аёлнинг исми Насим Ағдам бўлиб, келиб чиқиши эронлик озарбайжонлардан экан. Youtubeни янги жорий қилинган қоидасига кўра, 38 ёшлик Насим Ағдам ўзининг каналидаги видеоларидаги рекламаси учун пул тўламай қўйганига эътироз билдирибди. Янги қоидаги кўра, пул тўланиши учун обуначилар янада кўп бўлиш керак экан.
Хуллас, медия майдонни монополия қилиб олган компаниялар, ўзларини ижтимоий тармоқ, деганлари билан хусусий компания ҳисобланадилар. Шундай экан улар билганини қилиб ётибди. Истаса аккаунтларни ёпади, истаса очади ва ҳк. Кимдир шу туфайли тирикчилигидан маҳрум бўлади, худди Насим Ағдамга ўхшаб... Ағдамнинг “Nasime Wonder1” YouTube-каналига 5000 киши обуна бўлган (айни пайтда бу канал олиб ташланган), дея ёзади Newshub сайти. Ағдам эронликлар оиласида улғайган, YouTube-каналидаги материалларини инглиз ва форс тилларида эълон қилиб келган. Ўзини “форс-озарбайжон-болгар вегани” деб атаб келган. Ҳайвонларнинг ҳуқуқини фаол ҳимоя қилиб келган. 2009 йилда Los Angeles Times газетасида армия ўқув машғулотларида чўчқалардан фойдаланишни тўхтатиш талаби билан чиққан.
Бироқ, бундай жозибали аёлнинг курашиб, сўнг ўлиб кетиш шартмиди, деган савол туғилади. Бу аёл нега бундай қилганини тушуниш учун унинг шахсига диққат қилиш керак...
Насим Ағдам вегетариан экан, яъни бу тоифа одамлар ўзларига гўшт махсулотларини танаввул қилишни ҳаром қилиб олган бўлишади. Ҳамда ҳайвонлар ҳуқуқи ҳимоячиси экан. Жамоат ишларида фаол, таниқли блогер ўзининг қадрдон маданияти ўрнига атрофи унга сингдираётган нарсаларни жуда жиддий олган кўринади. Дунёқарашлар эркинлиги, (ўта шубҳали) мувоффақиятлар унга ҳаётнинг мазмуни бўлган дин, ахлоқ-одоб ва оилавий ҳаётнинг ўрнини босади, деган янглиш фикрга келишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Умуман олганда Ағдам – ғарб кўришни истаган оддий “озод қилинган шарқ аёли”дир. Бироқ, Ғарб олиб бораётган бундай сиёсат терроризмдан сақлаб қола олмади, яъни исломий эмас вегетариан-блогерлар терроридан...