«Туркия, АҚШ ва Малайзиялик олимлар билан биргаликда бизда дин ва фанни ҳам мусулмонлар, ҳам насронийлар нуқтаи назаридан муҳокама қилиш имконияти мавжуд», - деди профессор Доко.
Симпозиум инглиз тилида ўтказилиб, бу унинг мулоқот доирасини кенгайтиришга имкон берди. Унинг доирасида профессор Келли Кларк «Дин ва зўравонлик» мавзусида чиқиш қилди.
«Келишмовчиликларни ҳал қилиш усули - суҳбатдир. Биз холис эмаслик намоён бўлишига эътибор беришимиз керак», - деди Кларк.
Анжуман доирасида Ибн Халдун университети диний фанлар кафедраси доценти Бетул Авчи, Дьюк университети психология ва метафизика соҳаси мутахассиси Сэмуэл Мюррей ва Сент-Луис университетидан файласуф Хейден Стефан сўзга чиқди.