loader
Foto

Каъбани тавоф қилиши тўхтатилган олти ҳолат

1. Макканинг биринчи қамал қилиниши, 683 й.

3 раби-ул-аввал (якшанба, 31 октябрь 683 йил) Каъба Язид ва Абдуллоҳ Ибн Зубайр қўшинлари ўртасидаги жанглар давомида сезиларли талофат кўрди. Кейинчалик у Абдуллоҳ ибн Зубайр (розиаллоҳу анху) томонидан тикланди в Пайғамбар Иброҳим даврига мослаб қайта таъмирланди.



2. Макканинг иккинчи марта қамал қилиниши, 692 й.

Орадан атиги 9 йил ўтиб, уммавийлар қўшини шаҳарни қамал қилганда Каъба шикастланди. Каъба деворларига манжаниқ тошлар билан шикаст етказилди. Халифа Абдулмалик ибн Марван буйруғи билан Ибн Зубайр иморати қолдиқлари йўқ қилинди, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликлари давридаги даражада тикланди.



3. Сув босиши, 1629 й.

Кучли ёмғир ва сув босишидан кейин Каъба деворлари қулаб тушди. Шу йилнинг ўзидаёқ ҳукмрон усмонийлар томонидан тикланди.

 

4. Бошқа бир сув босиши, 1941 й.

Гарчи бу сафар Каъба зарар кўрмаган бўлсада, сув босиши… ёки унинг эҳтимоли туфайли тавоф тўхтатилди. Бахрейнлик зиёратчи, ўша пайт 12 ёшда бўлган шайха ал-Авади сувда сузиб тавоф қилаётгани тасвирга олинган. Унинг ҳикоя қилишича:

«Мен Маккада таҳсил олиб юрган пайтларимда, ушбу муқаддас шаҳарда бир ҳафта давомида, туну-кун тинмасдан ёмғир ёғиши оқибатида унинг ҳамма қисмларини сув босганди. Мен бир неча кишини, транспорт воситалари ва жониворларни сув ювиб кетгани, бир нечта уйлар ва дўконларни эса сув босиб қолганлигини кўрдим».

Ёмғирли кунларнинг охиргисида йигитча акаси Ханиф ва икки нафар дўсти, Мали давлатининг Тримбукту шаҳридан Муҳаммад ал-Тойиб ва Яманнинг Адан шаҳридан бўлган Ҳошим ал-Бар билан нималар бўлаётганини кўриш учун масжидга боришга қарор қилдилар.

«Тунислик устозимиз Абдул Рауф бизга ҳамроҳлик қилди. Болалигимизда сув босган матафга қараш бизга жуда қизиқ бўлиб туюларди. Мен жуда яхши сузардим ва бирдан хаёлимга сувда сузиб тавоф қилиш фикри келиб қолдим ва ҳамроҳларим ҳам менга қўшилишди».

 

5. Қамал, 1979 й.

1979 йил 200 га яқин қуролланган киши Масжид-ул-Ҳарамни қўлга олиб, Саудлар уйини ағдаришга даъват қилдилар. Қамал 2 ҳафта давом этди ва юзлаб қурбонларга олиб келди. Мисрлик талаба Абдул Монейм Султон шу кунларнинг гувоҳи бўлган:

«Жангариларни кўриб, одамлар ҳайрон қолишди...  Улар бундай нарсларга кўникмагандилар. Шак-шубҳасизки, бу уларни ваҳимага солди. Улар учун бу ғазабни келтирадиган ҳолат эди».



6. Қайта таъмирлаш, 1996 й.

Усмонийлар империяси томонидан XVII асрда қайта таъмирлашдан сўнг илк марта 1996 йил май ойидан октябргача давом этган қайта таъмирлаш. Гарчи тавоф тўлиқ тўхтатилган бўлмасада, зиёратчлар сони кескин пасайиб кетган.

Манба: Sacred Footsteps

Абу Муслим таржимаси