Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Тожикистон Ислом маркази Уламо кенгаши коронавирус хавфи туфайли диндорлар масжидларда намоз ўқимасликлари керак деган қарорга келган. Исломий марказнинг фатво бўлими бошлиғи Жамолиддин Хомушининг сўзларига кўра, масжидларда фақат "жаноза намози" ўқилиши мумкин.
Тожикистон Исломий Марказининг Уламо кенгаши мамлакат диндорларига мурожаат қилиб, одамлар гавжум бўлган жамоат жойларига ташриф буюрмасликни ва иситма бўлса, дарҳол шифокорларга мурожаат қилишни тавсия қилди. "Мўминлар касалликларини яширмасликлари керак, чунки мусулмон ўзига ҳам, бошқаларга ҳам зарар етказмаслиги керак", дейилади мурожаатномада.
Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавируснинг тасдиқланган ҳолатлари қайд этилмаган, аммо унинг тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 1 февралдан 18 мартгача турли мамлакатлардан келган 1900 га яқин киши коронавирус текширувидан ўтган. Айни пайтда 464 киши карантиндадир.