loader
Foto

Италиянинг хатолари

"Буни назорат қилиш мумкин"

Биринчи ҳолатлар аниқланганда, эрим билан мен таътилга бормоқчи эдик: биз Суматра бўйлаб йўналиш танлаб, Бали оролидан Явага қандай боришни қараб чиқдик. Чипталар, нарсалар - ҳамма йиғилган, беморлар қабули кечиктирилган (эрим шифокор бўлиб ишлайди), ишлар бажарилган. Таътилга бир ҳафта қолган эди. Ишчи тиббий чатларда ҳамма нарса тинч эди. Баъзида кимдир, айниқса ваҳимачи ҳамкасбларини «тролл» қиларди. Кўпинча: "Хўш, йигитлар, бу шунчаки оддий грипп, арзмаган нарсадан ғавғо чиқарманг", "Барибир ҳаммамиз касалликдан ўлиб кетамиз", "Қариялар хавф остида, аммо буни бошқариш мумкин", "Бўлди, Хитой ҳақида етарли, уларда ҳамма нарса бошқача".

Шу билан бир пайтда, Москва давлат университети талабаси бизга ташриф буюрганди - у энг зийрак бўлиб чиқди. Бир куни у руй бераётган воқеалар ва Австрия билан чегараларнинг ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотири билан ўртоқлашди. Бу 23 феврал эди, бир ҳафта давомида ҳамма вирусни муҳокама қилишди, аммо яна жиддий эмас. Кейин ғалати нарсалар юз бера бошлади.

Дўконлардан маҳсулотлар ва хлорга асосланган ювиш воситалари йўқолиб кета бошлади. Икки кун давомида ниқоблар дорихоналардан ғойиб бўлди. Одамлар бошқа туманларда, шаҳарларда савдо-сотиқ қилишни бошладилар, Интернет орқали буюртма беришди. Баъзи жойларда хитойлик дўконлар ва ресторанларни вайрон қилиш бошланди. Баъзилар кўзи қисиқ одамни кўриб, йўлнинг нариги томонга ўтарди. Бу ижтимоий васваса эди.

Павиа шаҳрида биринчи бўлиб касаллик юқтирган одам Хитойда ҳеч қачон бўлмаган 38 ёшли эркак эканлиги киноя уйғотади. Шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ёрдам кутиб, у қанча одамга касаллик юқтириши мумкинлиги ҳақида ҳеч ким ўйламади. Унга ва унинг ҳомиладор хотинига ёрдам берган шифокорлар ҳам қанча одамга касаллик юқтириши мумкин.

Ваҳиманинг тескари томони вазиятнинг хавфлилигини инкор қилиш эди. Карантинда мактаблар, университетлар, музейлар, спорт заллари бор эди. Аммо кўчаларда ҳеч нарса ўзгармади. Одамлар чанғида юришни, паркларда тўпланишни, зиёфатларни давом эттиришди. Ижтимоий тармоқларда: “Вирус эмиш! Ҳаётни бекор қилманг!” деб ёзишарди.

Конспирология назариялари тобора кўпроқ пайдо бўла бошлади: "Кимдир бу вирусга ишонадими, сиз биронта ҳам ўликни кўрганмисиз?" Одамлар: "Йўқ, буларнинг барчаси НАТОнинг машғулотлари", "Йўқ, улар бизни алдайдилар, чунки италияликлар дангаса ва таътилга чиқишни хоҳламоқдалар", "Йўқ, фақат қариялар ўлиб кетишади, лекин улар шундоқ ҳам ўлиб кетишарди, жонга тегишди вируслари билан", "Ҳар куни одамлар бахтсиз ҳодисаларда ўлишади, вирусингиз билан кулдирманг ", "аммо менинг қайнотамнинг қўшниси, бу шунчаки шамоллаш эканлигини ва одамлар ўзлари ошириб юбораётларини айтади", деб ёзишади.

Ҳамма фақат 80 ёшдан ошганлар коронавирусдан қўрқиш керак деб ўйлаб ўтирган ва карантин тадбирларини фаол равишда бузган, вирус ёш ва фаол одамлар билан «дўстлашди». Бир ҳафта ўтгач, касалхоналар 20-50 ёшдаги одамларга тўлди. Бу коллапснинг бошланиши эди.

Карантиндаги мамлакат

10 март куни тунда, Италия Бош вазири Жузеппе Конте Ломбардия ва бошқа 14 провинсия бўйлаб одамларнинг ҳаракатланишини чекловчи қарорга имзо чекди. Бир кун ўтгач, ҳукумат веб-сайтида янгиланиш пайдо бўлди: Италияда бошқа қизил (карантин) ҳудудлар йўқ эди, бутун мамлакат карантинга ўтказилди. Ҳеч қандай тўй ёки дафн маросими ўтказилмайди, ёпилиши мумкин бўлган барча муассасалар ёпиқ, уйдан фақат озиқ-овқат харид қилиш, ит айлантириш ва шифокорга, дорихонага ёки ишхонага бориш учун чиқишга рухсат берилади, агар сизда махсус рухсат бўлса. Қоидаларга риоя қилмаслик, тиббий маълумотномасиз уйдан чиқиб кетиш маъмурий эмас, балки жиноий жазо ва жаримага олиб келади.

Ломбардия фармони имзоланишидан бир неча кун олдин, ҳужжат лойиҳаси аллақачон матнни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган ва очиб берган «Пандора қутиси» қанчалик хавфли эканлигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган журналистларнинг қўлига тушиб қолганди. 9 дан 10 мартгача Миландан поездда Генуяга, масалан, агар у ерда яшасангиз ёки Римга - иш бўйича кетишнинг имкони йўқ эди. Поездлар одамларга, катта йўллар автомобилларга тиқилиб кетганди. Одамлар ёпилаётган минтақадан жанубга қараб қочишди, имкон топганлар эса - мамлакатдан. Бутун мамлакат уй қамоғидан қочгандай, ўзлари билан вирусни олиб кетишаётганини сезмай қочиб кетишди.

Уйда қолишни, касалликнинг дастлабки аломатларида бўлиши билан шифокорни кутишни талаб қиладиган шифокорларнинг сўзларига аҳамият бермаслик, "ҳокимиятнинг инжиқликлари" туфайли ноқулайликларга дош бермаслик, жуда кўп сохта янгиликларга тўла ижтимоий тармоқларнинг таъсири шунга олиб келдики, ҳамма ўзи ўйлаган ишни қилишга уринди.

Қандай хатоларга йўл қўйдик

1-хато: хавфни тан олмаслик, беморларни изоляция қилмаслик, аҳолини хабардор қилмаслик, фожиа умуммиллий миқёсга айланишидан олдин дарҳол ҳудудни карантинга ёпмаслик. Мамлакатда карантин эълон қилинганида, аллақачон кеч бўлган эди. Одамлар барибир кетишни давом эттирдилар. Ким билади, улар яна қанча одамга касал юқтириши мумкин?



2-хато: шифокорларнинг хавфсизлигини эътиборсиз қолдириш. Уларни имкон қадар ҳимоя қилиш: кийимлар, ниқоблар, кўзойнаклар, антисептикларни бериш керак эди. Қандай қилиб тўғри кийинишни, сменадан кейин кийимни қандай қилиб тўғри олиб ташлашни, ниқобни қандай қилиб тўғри олиб ташлашни, уни қандай ташлаш кераклигини ўргатиш керак эди. Барча шифокорлар коронавирусга текширувдан ўтишлари керак эди. Бу қиммат, аммо зарурдир.



3-хато: Хитойда қилинганидек, барча COVID-19 юқтириб олган беморларини изоляция қилиш ва даволаш мумкин бўлган касалхоналарни тайёрламаслик. Ҳамма яхши тушунадики, коронавирус инфекцияси юқтириб олган биринчи бемор касалхонада пайдо бўлиши билан, қолган беморлар дарҳол потенциал касаллик юқтириши мумкин одамларга айланади. Коронавирус билан касалланган барча беморларни бир жойга жамлаш керак эди. Яъни, COVID билан оғриган беморлар учун реанимация бу - алоҳида хона. COVID га чалинган ҳомиладор аёллар - бошқалардан алоҳида.



4-хато: шифокорлар томонидан берилган маълумотларга парво қилинмаган. Сўнгги йилларда интенсив терапия ўринлари сони сезиларли даражада камайтирилган ва тиббий тизимни ривожлантириш харажатлари камайтирилган. Қўшни Германия билан таққослаганда, интенсив терапия бўлимларида бир неча бор камроқ жойлар мавжуд эди. Шифокорлар, агар шундай давом этса, тизим бузилиб кетади, деб узоқ вақтдан бери айтишмоқда. Ҳозир реанимация бўлимларидаги жойлар сони 65 фоизга ошди, аммо - кўнгиллилар ва тиббиёт ходимларининг катта саъй-ҳаракатлари билан бу иш бажарилгунга қадар касалхона палаталри тўлганлиги сабабли беморлар йўлакларга жойлаштирилди. Коронавирусдан ташқари, инсультлар, автоҳалокатлар, онкологик операциялар ҳали ҳам мавжуд. Пайқашингиз мумкин бўлганидек, короновирусли беморни саратон касаллиги билан оғриган беморнинг ёнига қўйиш мумкин эмас.

Ҳозир касалхона мутасаддилари ваҳима қўзғамасликлари ва калтак остида қолмаслик учун журналистлар билан мулоқотда кўпроқ эҳтиёт бўлишди. Шифокорлар, жойлар йўқлигини ва омон қолиш эҳтимоли кўпроқ бўлганларга устунлик бериб, кимга мурожаат қилишни танлаш кераклигини айтиб, дилидаги оғриқни бўлишишди. Албатта, шифокорлар бу уларга қайтиб келади деб ўйламаган. Ўзингизни кекса отаси ёки онаси коронавирус билан касалхонага ётқизилган одамнинг ўрнига қўйиб кўринг. Агар ҳамма нарса ёмон давом этса, - ота-онангизни эмас, тузалиш эҳтимоли юқори бўлган бошқа беморни сақлаб қолишга қарор қилган шифокор айбдор бўлади.



5-хато: тарқоқлик ва худбинлик. Қандай ғалати туюлмасин, пандемияни енгиш учун сиз ўз қўшнингизни севишингиз керак ва унинг учун ресторанларга, футбол ўйинларига боришдан воз кечишингиз керак, ходимларни масофадан ишлашга ўтказиб, зиён кўришингиз керак. Блоггерлар ва журналистлар ўзларининг томошабинлари ва ўқувчиларига тақдим этган маълумотлари учун жавобгар бўлишлари керак.

Пандемия пайтида ваҳимага қарши қандай курашиш мумкин – бир нечта маслаҳатлар келтириб ўтамиз

Барчамизда битта умумий қўрқув бор: бу эпидемияга қарши бардош қилмаслик. Биз ўзимизни ва яқинларимизни қутқаришга ҳаракат қиламиз, ғалати ҳаракатларга йўл қўямиз, ўзимизни назорат қилмаймиз ва, албатта, иложи борича кўпроқ нарсаларни билиб олишга ҳаракат қиламиз.

Қўрқув "инфодемия" - вирусли ва жуда тез тарқаладиган янгиликлар, ярим янгиликлар, ярим ҳақиқатлар билан кучайтирилади. Бу одамларни ажратиб қўйиши, бир-бирига қарши қўйиши, мавжуд безовта қилувчи фикрлар ёки патологияларни кескинлаштириши мумкин. Мен пандемияга қандай қарши туришнинг 7 та чорасини таклиф қиламан.

1. Ўзингизга ғамхўрлик қилинг, уйингизда максимал даражада қулай ва хавфсиз жой яратинг. Агар бу сизни тинчлантирадиган бўлса, маҳсулотларни узоқ муддатга ғамлаб сотиб олишингиз, келгуси 2 ҳафта учун ишлар режасини тузишингиз, ҳаёт давом этаётганини, карантин ва эпидемия уруш эмас, ҳеч ким сизнинг шаҳрингизга бомба ташламаслигини тушунишингиз мумкин.

2. Фақат соғлиқни сақлаш институтлари ва ишончли оммавий ахборот воситаларининг расмий ҳисоботларини ўқинг. Тўгри маълумотлардан хабардорлик хавотирни камайтиради.

3. "Қўрқинчли" нарсалар мавжудлигини тан олинг. Бироқ, бу ҳамма нарса ёмонлашади дегани эмас. Янгиликларни ўқиш ва муаммони муҳокама қилиш учун вақт ажратинг. Қолган вақт шахсий ҳаётингизга билан шуғулланинг. Сизнинг ҳаётингиз - коронавирус эмас.

4. Ваҳима хуружи ўтиб кетгунча қарор қабул қилишдан сақланинг.

5. Ижтимоий тармоқлар ёки Интернетдаги маълумотларга боғланиб қолманг, айниқса агар улар бир-бирларини танимайдиган виртуал "дўстлар" томонидан берилса.

6. Агар касаллик аломатлари пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг, форумларда ва ижтимоий тармоқларда маслаҳат сўраманг.

7. Ваҳима ҳужумлари, назоратсиз безовталик, бефарқлик пайдо бўлганда - психолог билан маслаҳатлашинг.