loader
Foto

Франция олимлари унинг натижалари муваффақиятли бўлиб чиққан коронавирусни даволаш усулини синаб кўришди

Улардан 16 нафари бактериал суперинфекциянинг олдини олиш учун симптоматик даволаш ва антибиотикларни олди, 14 киши эса ўн кун давомида кунига уч марта ўн милиграм гидроксихлорохин сульфатини қабул қилди. Улардан 6 нафари, гидроксихлорохиндан ташқари, дастлабки икки кун давомида суперинфекция олдини олиш учун кунига 500 миллиграмм, сўнгра тўрт кун давомида 250 миллиграмм азитромицин олган. Юракда ножўя таъсирларнинг йўқлигини назорат қилиш учун уларга ҳар куни электрокардиограмма қилинди.

Барча текширувдан ўтганлар уч гуруҳга бўлинган: 6 бемор асимптоматик, 22 беморда юқори нафас йўллари инфекцияси, саккизтасида пастки нафас йўллари инфекцияси аломатлари бўлган.

Олимлар гидроксихлорохинга қўшилган азитромициннинг янги турдаги вирусни даволашда анча самарали эканлигини таъкидладилар.

Хитойлик мутахассислар енгил, ўртача ва оғир пневмония ташхиси қўйилган беморларга, COVID-19 билан ва хлорохинга қарши кўрсатмаларсиз, ўн кун давомида кунига икки марта 500 мг хлорохин тайинлайдилар.

Гидроксихлорохин (хлорохиннинг аналоги) коронавирусга қарши таъсирга эга эканлиги кўрсатилди.

Тадқиқот Марсел университети касалхонасининг юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилган.

Муаллифлари олинган натижалар дастлабки, аммо далда берувчи эканлигини таъкидлашади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабр ойи охирида Уханда кейинчалик Covid -19 деб номланган янги касаллик (COVID-19) қайд этилди.

2020 йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемиясини расман эълон қилди.