loader
Foto

Эрон «Хашукджи»си: Турк ОАВ Истанбулда эронлик диссидентнинг ўлдирилишини текширмоқда

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Хашукджи каби, Варданджани ҳам Истанбулнинг Шишли туманида отиб кетилган. Иккала журналист номи ўз мамлакатларида режимни танқид қилгани билан машҳур эди.

Sabah газетаси репортажида айтилишича, Варданджани Туркияга кўчиб келгунга қадар Эрон разведкаси ходими бўлган ва ижтимоий тармоқларда Эрон амалдорлари орасида коррупцияни фош қиладиган аккаунтлар яратган. Варданжани Истанбулда учрашган бошқа бир эронлик Али Эсфанжани, унинг хабарисиз, Эрон разведкасига «қулоқ» бўлиб ишлаган икки эронлик бизнесменга у ҳақида маълумот бериб юрган.

Қотилликни тергов қилишда Туркия махсус хизматлари хавфсизлик камераларининг бир неча соатлик видео ёзувларини текшириб кўришди, 49 жойни тинтув қилишди ва ўнлаб одамларни сўроқ қилишди. Тергов шуни кўрсатдики, Эсфанжани Варданжанининг қотили, тахминларга кўра, эронлик қочоқ наркобарон Нажи Шарифи Зиндаштийнинг ёрдамчиси бўлган Абдулваҳҳаб Кочак билан, 2019 йил 13 ноябр куни, яъни журналист ўлдирилган кун учрашган. Икки киши савдо марказида учрашишди ва ярим соат суҳбатлашишди. Кейин Эсфанжани Варданжани билан учрашди ва улар кўчада юриб кетаётганда Кочак орқадан яқинлашиб, Варданжани томон 11 марта ўқ узди.

Қотилликдан кейин Эсфанжани Эроннинг Истанбулдаги консуллигида сохта йўл билан  ҳужжатларини олди. Эрон разведкасига алоқадор гумондорларнинг ёрдами билан у тўқима исм остида шахсий гувоҳнома билан Эронга қочиб ўтди. Эсфанжанининг Эронга қочишини ташкил қилган Сияваш Абазари Шаламзари турк махсус хизматлари томонидан ҳибсга олинганлар қаторида бўлган. Тергов шунингдек, кейинчалик полиция томонидан қўлга олинган Абдулваҳҳаб Кочак Варданжани ўлдирилганидан кейин Нажи Шарифи Зиндаштийга тегишли қароргоҳда яширинганлигини аниқлади. Кочакнинг акаси Али эса Истанбулда форс тилидаги телеканал эгаси Саид Каримянни ўлдиришда гумон қилинган эди.

Шаламзари кўрсатмаларига асосланган Sabah маълумотларига кўра, Эрон разведкасининг камида олти нафар офицери котилликдан сўнг Эсфанжани Эронга қочиб ўтишига ёрдам берган.