loader
Foto

Судан: Умар ал-Баширга қўшимча айбловлар қўйиляпти

Апрель ойида армия томонидан ағдарилган ва кейинчалик ҳибсга олинган Башир нуфузли исломий етакчи Хассан ал-Турабий кўмаги билан 1989 йилдаги ҳарбий тўнтаришда ҳокимиятни қўлга киритган. Декабрь ойида у коррупцияда айбланиб, тергов изоляторига икки йилга қамалган.

Энди Баширга 1989 йил воқеаларида айблов қўйилди. Ал-Башир оиласидаги номи ошкор қилинмаган манбанинг Анадолуга айтишича, якшанба куни Баширнинг ҳимоячилари апелляция беришади.

Тўнтариш бўйича тергов май ойида суданлик ҳуқуқшунослар Хартум Бош прокурорига расмий ариза билан мурожаат қилиб, Башир ва унинг ёрдамчиларини "1989 йилдаги ҳарбий тўнтариш орқали конституцион тузумга путур етказишда" айблаган.

Февраль ойида Судан ҳокимиятдан ағдарилган диктаторни ва бошқаларни Дарфурдаги ҳарбий жиноятлар учун Халқаро жиноий ишлар бўйича судга топширишга рози бўлди, аммо Башир бугунги кунда Хартумдаги қамоқда қолмоқда.

Гаагада жойлашган Халқаро жиноий ишлар бўйича суд Баширни ва унинг учта ёрдамчисини геноцидда, инсониятга қарши жиноятларда ва Суданнинг 2003 йилда вайрон бўлган ғарбий минтақасида ҳарбий жиноятларда айбламоқда.