loader
Foto

«Вазият мураккаб», - Путин «мағлубият»ни тан олди ва ОПЕК+ битимини имзолашга тайёрлигини билдирди

3 апрель, жума куни Путин видеоалоқа орқали Россия нефт компаниялари билан глобал энергетика бозорларидаги вазият бўйича мажлис ўтказди. Бу ерда у ОПЕК+ битимини имзолашга тайёрлигини билдирди.

"Жаҳон энергетика бозоридаги вазият… жуда мураккаблигича қолмоқда. Коронавирус эпидемияси деярли бутун жаҳон иқтисодиётини қамраб олди, талабнинг кескин пасайиши ва «сиқилиши»га олиб келяпти", - деди Путин.

У бугунги кунда нефт нархини ошириш ва «нефт бозори барқарорлиги»ни таъминлашга фақат ОПЕК+ янги битими доирасида нефт қазиб чиқаришни қисқартириш ҳисобига эришиш мумкинлигини айтди.

"Бизнинг бюджетимиз бир баррель нефть нархи 42 долларга тенг деб ҳисоблаб чиқилган", - эслатиб ўтди Путин. Бугун эса жаҳон бозорида «қора олтин» керагидан ортиқча эканлиги сабабли Urals номли Россия маркаси бир баррели 15 доллрдан сотиляпти ва ҳатто шу нархда ҳам харидор топиш қийин бўляпти.

"Россия ҳаракатларни бирлаштириш зарур деб ҳисоблайди…. Биз ҳамкорлар билан келишувга тайёрмиз ва ушбу механизм – "ОПЕК-плюс" доирасида АҚШ билан ушбу масала бўйича ўзаро ҳамкорликка тайёрмиз", - деди Путин.

У АҚШ президенти Дональд Трамп айтганидек, Россия нефт қазиб олишни суткасига 10 миллион баррелгача пасайтиришга тайёр эканлигини аниқлаштирди.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР