loader
Foto

Чеченистонда коронавирус туфайли комендант соати жорий қилинди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тунги пайт комендант соати жорий қилингани ҳақида маълум қилинди.

"Соат 20:00 дан 8:00 гача Чеченистон аҳоли пунктлари бўйлаб транспорт ва пиёдалар ҳаракатини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди", – деб ёзди у телеграм-каналида.

Бу чора 3 апрелдан бошлаб кучга киради. Чекловлар қачон бекор қилиниши номаълум.

Комендант соати ҳақида қарорни у коронавирус касаллиги эпидемиясига қарши кураш бўйича режага кирадиган «мажбурий чора» деб атади.

Қодировнинг эслатишича, бешинчи апрелдан бошлаб барча транспорт турларининг Чеченистонга кириши тақиқланади.