loader
Foto

Ҳиндистонда коронавирус туфайли мусулмонлар мажбуран кремация қилинмоқда

Мусулмонлар энг яқин қабристон маъмуриятига мурожаат қилишди, лекин кремация мажбурийлиги баҳонасида коронавирус қурбонини дафн этишга рад жавоби олишди, хабар қилади IslamNews сайти Deccan Herald га ҳавола қилган ҳолда.

Марҳумнинг қариндошлари бошқа вариант йўқлиги сабабли унинг танасини ҳинд крематорийсига топширишга мажбур бўлдилар ва шундан кейингина қабристон уни дафн этиш учун жой ажратишга розилик билдирди.

«Улар бизнинг диний эътиқодларимизга зид равишда отамни кремация қилишди», – арз қилди марҳумнинг ўғли.

Таъкидлаш жоизки, Австралия ислом уламолари яқинда коронавирус оқибатда вафот этганларни кремация қилмаслик учун герметик пакетларда дафн этиш мумкинлиги ҳақида фатво чиқарди.