loader
Foto

Тактаров Ҳабиб Нурмагомедовни ваҳобий деб атади

«Чемпионат»нинг ёзишича, бу ҳақида баҳслар анчадан бери давом этмоқда. Тактаров лига энди ташкил топган пайтлар иштирок этган бўлиб, у пайтлар турнир формати ҳозиргидан аеча фарқ қиларди. Шунга қарамасдан, UFC президенти Дэна Уайт Тактаров ўзини муносиб равишда лига чемпиони деб аташини айтган. Бу фикрга қарши бўлганлар Ҳабиб Нурмагомедовни UFC бўйича биринчи россилик чемпион деб ҳисоблашади, бу эса, табиийки, Тактаровга ёқмайди.

«Сизга тарихни бошқатдан гапириб беришим мумкин. Биринчи чемпион - Ройс Грейси. Кейин у яна бир марта ғолиб чиққан. Учинчи чемпионатда Стив Дженнум ғалаба қозонган, чунки ҳамма жароҳат олганди. Тўртинчи чемпионатда Ройс Грейси оёқлари билан Дэн Севернни бўғиб ғолиб чиққан. Бешинчи чемпионатда Дэн Северн ғалаба қозонган.

Мана шу учта чемпион бўлган. Олтинчи чемпионатни мен ютганман. Қани, бу ерда бошқа бирон кишини кўряпсизми? Бу 1995 йил эди. Бу тарих. Уни қандай қилиб қайтадан ёзиш мумкин? агар қўлимдан келганида, мен бу ишни қилган бўлардим.

Энди айтайлик, дастлабки иккита ва тўртинчи чемпионатда Ройс Грейси эмас, сиз уни киритмоқчи бўлаётган йўловчи ғолиб чиққан. Агар Цумадин районидан бир ваҳобий шундай деган бўлса, нимага энди ҳамма аҳмоқлар буни такрорлаши керак? Уни ўзи бу гапни бошқа айтгани йўқ, сиз эса унинг ортидан бу гапни такрорлашдан чарчамаяпсиз. Бу саволларнинг нима кераги бор? Ижтимоий тармоқларда чиройли сарлавҳалар ёзиш учун менинг ҳиссиётларимни жунбушга келтирмоқчи бўлдингизми? Ахир ҳаммаси қандай бўлганлигини яхши биласиз», - деди Тактаров «Инстаграм»даги саҳифасида тўғридан-тўғри эфир вақтида.



Ҳабиб Нурмагомедов Доғистоннинг Цумадин райони, Сильди қишлоғида туғилган.