loader
Foto

Францияда мактаб ўқувчилари учун мажбурий ниқоб тақиб юришни жорий этиш таклиф қилинди

Талабалар ниқоб кия олмайдиган пайтда, масалан, тушлик пайтида, улар ва таълим муассасаси ходимлари ижтимоий масофани сақлашлари керак, дея таъкидлади Кенгаш. Бошланғич мактаб ўқувчилари эса, Кенгашга кўра, ҳимоя ниқобларини киёлмайдилар, ота-оналар ўзлари уларнинг соғлиғини назорат қилишга ёрдам беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, 11 майдан кейин Францияда ҳимоя ниқобларини кийиш транспортда мажбурий бўлиши кераклиги ҳақида хабар берилган эди.

Коронавирус эпидемияси сабабли Францияда изоляция режими 11 майга қадар узайтирилди. Ушбу санадан кейин, агар эпидемиологик вазият имкон берса, Францияда аста-секин карантиндан чиқиш кутилмоқда. 17 мартдан бери мамлакатда одамлар ҳаракатига қаттиқ чекловлар амал қилмоқда. Францияда кафе, ресторанлар, кинотеатрлар, музейлар, парклар, ноозиқ-овқат дўконлар, ўқув муассасалари ёпиқ.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони 124 минг кишидан ошди, 22,6 мингдан кўпроқ одам вафот этди.