Сovid-19 қурбонлари сони бўйича АҚШ биринчи ўринда – 62 208 киши.
Кейинги ўринларни қуйидаги мамлакатлар эгаллаган: Италия – 27 967 киши, Буюк Британия – 26 097 киши, Испания – 24 543 киши, Франция – 24 087 киши, Бельгия - 7 594 киши ва Германия - 6 518 киши.
Пандемия йилнинг декабрида Хитой давлатнинг марказидаги Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония ҳолатлари аниқлангандан сўнг бошланди.
2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати ЖССТни касаллик авж олгани ҳақида хабрдор қилди.
30 январда ЖССТ янги коронавирус авж олишини жамият соғлиқни сақлаш тизимида халқаро аҳамиятга молик фавқулодда вазият деб тан олди.
2020 йил 11 февралда касаллик янги турдаги коронавирус (Covıd-2019) номини олди.
2020 йил 11 мартда ЖССТ касаллик авж олиши пандемия характерига эга бўлганлигини эълон қилди.