loader
Foto

Ироқда ярим йил ичида биринчи марта ҳукумат пайдо бўлди

“Биз ўз тарихимизнинг муҳим босқичини бошдан кечиряпмиз. Ироқ кўплаб муаммоларга дуч келмоқда - хавфсизлик, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва ҳаттоки ижтимоий соҳада, аммо буларнинг барчаси бу муаммоларга қарши туриш борасида қатъиятимиз олдида ҳеч нарса эмас", - деди Казимий парламентдаги овоз беришдан кейин.

Унинг айтишича, унинг устувор вазифалари коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ҳукуматга қарши қўзғолонлар пайтида намойишчиларни ўлдирганларни жавобгарликка тортиш бўлади.

Муваққат маъмуриятни бошқарган собиқ бош вазир Адел Абдул-Маҳди ўтган йили минглаб одамлар Ироқдаги ҳукмрон элитанинг кетишини талаб қилиб кўчаларга чиққанидан кейин истеъфога чиққанди.

Ноябрь ойида Абдул-Маҳди истеъфога чиққандан бери ҳукумат портфеллари учун кураш икки собиқ бош вазир номзод маҳкамани тўлиқ шакллантиришига тўсқинлик қилди.

Вазирлар маҳкамасидаги лавозимларга, шу жумладан ички ишлар, мудофаа, молия ва электр энергетика вазирларига номзодлар ҳозир бўлган кўпчилик қонун чиқарувчилар кўмагида маъқулланди.

Томонлар номзодлар тўғрисида келиша олмаганликлари сабабли нефть ва ташқи ишлар вазирликлари бўйича овоз бериш қолдирилди. Шунингдек, Казимийнинг адлия, қишлоқ ва савдо вазирликларига номзодлар рад этилди.

Ишонч овозини олиш учун Казими асосий сиёсий партияларга ўз вазирлари таркибига вазирларни танлашга рухсат беришга - норасмий, аммо чуқур тақсимланган ҳокимиятни "тарқатиш" тизимига рози бўлишига тўғри келди.

"У ўз кабинетини танлашда 10 фоиз эркинликка эга эди, 90 фоизни эса партиялар ва блоклар белгилаган", - дея тушунтиради сиёсатшунос Фадел Абу Раҳиф.

Вазирликка эриша олмаган баъзи партиялар, жумладан Нури ал-Маликийнинг «Ҳуқуқий давлат»  альянси ва Ияд Аллавийнинг Миллий коалициси овоз беришни бойкот қилишди.

Миллий коалиция аъзоси Казим аш-Шаммери, шиа партиялари устун бўлган овоз бериш жараёнини танқид қилди.

“Бу ғалати ёндашув ва Ироқ сиёсий саҳнасида хавфли ҳолат. Унинг вазирлар маҳкамасига номзодлар - 12 вазир - шиа партиялари томонидан тақдим этилган ва улар ўз нуқтаи назарларини билдиришган, аммо бошқа сиёсий партиялар бу фикрга қўшилмаган. Гўё шиа кучлари сиёсий жараённинг қўриқчиларидир ", деди Шоммери.

Янги ҳукуматнинг яратилиши Ироқ учун сиёсий боши берк кўчадан чиқишни англатиши мумкин бўлса-да, кўпчилик кузатувчилар фикрига кўра, Казимийнинг маҳкамаси зарурий ўзгаришларга биринчи қадам қўйишдан кўра, аввалги мақомини сақлаб қолиш эҳтимоли кўпроқ.

Чоршанба куни бир нечта намойишчилар Бағдоднинг Таҳрир майдонида янги ҳукуматга қаршлигини билдириш учун йиғилдилар. "Парламентда норозиларнинг фикри бўлмасдан тузилган ҳар қандай ҳукумат рад этилади", деди йиғилишда қатнашган Абдулла Салоҳ.

Нима бўлганда ҳам, ҳозир Казимийга ҳасад қилиш қийин, чунки у Ироқ учун асосий даромад манбаи бўлган нефт нархининг кескин пасайишига олиб келган коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқирозни енгишга мажбур бўлади.

Шунингдек, у ҳукумат қўшинларига Ироқ шимолидаги узоқ жойлардаги бошпаналардан ҳужумларни кучайтирган ИШИД* томонидан кучайиб бораётган қуролли исёнга қарши курашиши керак.

Гарчи Казимий катта ҳукумат дастурини илгари сурган бўлса ҳам, уни амалга ошириш учун унинг кучи этадими, йўқми, ҳали аниқ эмас.

Ироқ расмийларининг таъкидлашича, Казимий АҚШ томонидан ҳам, ўтган йили Ироққа таъсир ўтказиш учун кураши очиқ қарама-қаршиликка айланган Эрон томонидан ҳам бир хил қабул қилинади.

Чоршанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳукуматнинг ташкил этилишини олқишлади ва телефон орқали суҳбатда Казимийни лавозимига киришгани билан табриклади.

Улар "Ироқ халқининг гуллаб-яшнаши ва ўзлари муносиб бўлган хавфсизликни таъминлаш учун биргаликда ишлаши" ни муҳокама қилишди.