loader
Foto

Қирғизистонда халифат ҳақида орзу қилаётганлар қўлга олинди

Қўлга олинган шахслар 44 ва 25 яшар эркаклар экан. МХДҚ маълумотларига кўра, қўлга олинганлар ўз қаторларига янги аъзоларни фаоллик билан жалб қилган ва Қирғизистон ҳудудида халифат ташкил қилишга даъват қилган. Тинтув пайти қўлга олинганларнинг уйларидан «сезиларли миқдорда тақиқланган ташкилот мафкурасидан иборат бўлган электрон ва босма кўринишдаги материаллар» топилган ва олиб қўйилган.