Дарвозадан кирувчиларга дезинфекциялаш воситалари пуркалади, шунингдек, термал камера ёрдамида 6 метр масофада одамлар танасининг ҳарорати ўлчанади. Ақлли экран бир вақтнинг ўзида бир нечта одамнинг ҳарорати ҳақида маълумотни намойиш қилиш имконини беради, деб хабар бермоқда ArabNews.
Макка ҳокимияти янги дарвозалар билан бир қаторда замонавий дезинфекция технологияларини, хусусан, Каъба бўйлаб ва Масжидул-Ҳаром ичидаги гиламга қўлланиладиган озонлаш технологиясини жорий этди.