loader
Foto

БМТ Бош котиби: Пандемия умумий нафрат тўлқинини уйғотди

Унинг айтишича, дунёда "нафрат ва ксенофобия цунамиси, айбдор топиш ва қўрқитиш" кузатилмоқда, муҳожирлар ва қочқинлар коронавирус тарқатишда айбланмоқда, уларга тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортилмоқда.

Гутерриш шунингдек, коронавирус олдида энг заиф саналган қариялар «ортиқча материал» деган фикрлар пайдо бўлаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, "журналистлар, информаторлар, тиббиёт ходимлари, гуманитар ходимлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари улар қилаётган ишлари учун нишон сифатида танланмоқда", - деди у.