Ўз мактубида Зариф АҚШнинг Эрон билан ядро битимидан чиққанлигини эслатиб ўтди ва БМТни АҚШнинг бир тарафлама санкцияларига қарши туришга чақирди.
«БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши ҳар қандай такрорий санкциялари ёки чекловлари ЭИР олдида мажбуриятларга зид келади. Бутун жавобгарлик АҚШ ва унинг иттифоқчилари зиммасига юклатилади», - деди Зариф.
Зарифнинг таъкидлашича, Хавфсизлик кенгаши ўз қарорлари билан АҚШнинг ядро битимидан бир тарафлама чиқишини қўллаб-қувватлади.
«Хавфсизлик кенгаши ва унинг аъзолари барча тарафлар СВПД тўлиқ амалга оширишини таъминлаши лозим. Хавфсизлик кенгаши Эрон халқига қарши ноқонуний санкциялар такроран жорий қилинишини, жумладан, БМТ Устави, 2231-сонли резолюция ва халқаро ҳуқуқнинг бузилишини кескин қоралаб чиқиши лозим. Қўшма Штатлар ўз ҳаракатлари натижасида Эрон халқига етказилган зиённи қоплаб бериши керак», - деди Зариф.