Бу рейтнгида биринчи ўринни Германия канцлери Ангела Меркель эгаллади – сўровда иштирок этганларнинг 52 фоизи айнан унга кўпроқ ишонар экан.
Иккинчи ўринни Франция президенти Эммануэль Макрон, учинчи ўринни Хитой етакчиси Си Цзиньпин эгаллади. Россия президенти Владимир Путин тўртинчи ўриндан жой олди. Унга сўровда иштирок этганларнинг 30 фоизга яқини ишонаркан. Сўнгги, бешинчи ўринни эса АҚШ президенти Дональд Трамп эгаллади.
Шуниси диққатга сазоворки, Трампга ишончнинг дунё бўйича рейтинги пастлиги, экспертларнинг қайд этишича, АҚШ глобал рейтингининг кескин пасайишига олиб келди.