Саудия Арабистонининг SPA агентлигига кўра, бу ҳақда мамлакат молия вазири Муҳаммад ал-Жадаан маълум қилди.
Унга кўра, шунингдек, 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат солиғи 5 фоиздан 15 фоизгача кўтарилади
Коронавирус пандемияси ва бошқа салбий омилларнинг қироллик иқтисодиётига, хусусан соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётга таъсирини камайтириш учун қаттиқ чоралар кўрилди, деди ал-Жадаан.
Бундан ташқари, бир қатор давлат муассасаларининг харажатлари қисқартирилди ёки тўхтатилди, жорий йилда режалаштирилган йирик лойиҳаларни кредитлаш ҳажми камайтирилди. Умуман олганда, тадбирлар мажмуи 100 миллиард реални (26,66 миллиард доллар) камайтиришни назарда тутади.
Саудия Арабистони дунёдаги энг йирик экспортчи ва учинчи ўриндаги нефть ишлаб чиқарувчиси саналади. Мамлакат бюджетининг 70 фоизи нефть даромадларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.