Маърузага кўра, 2019 йил 5 майдан 2020 йил 25 апрелгача Асад тарафдорлари Идлиб, Хам ва Ҳалабнинг ғарбида 18 та тиббиёт муассасаси ва мактабни вайрон килган.
«Башар Асад режими ва Россия ҲКК бир неча бор халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузган. Бу қонхўр ҳаракатлар ҳарбий жиноятлар моддасига мос келади», - дейилади маързада.
Мисол тариқасида Amnesty International вакиллари жорий йилнинг 29 январида Арих шаҳри касалхонасига берилган авиазарба оқибатида 11 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганига эътибор қаратдилар.
Маърузада Сурия шимолий-ғарбий қисмида рўй берган жиноятларнинг 74 гувоҳи ҳикоялари, шунингдек, БМТ ва гуманитар структуралар вакилларининг баҳолари келтирилади.