Июн ойининг бошида ташкилотчилар "Cannes-2020" номи остида фильмлар намойиши учун танланган фильмларни эълон қилишади, кейин улар Торонто, Довилл, Ангулем, Сан-Себастьян, Нью-Йорк, Пусан ва Лион шаҳарларида бўлиб ўтадиган куз фестивалларида намойиш этилади: намойишлар 2021 йил баҳорига қадар давом этади.
Аввалроқ, фестиваль президенти Пьер Лескюр Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида, ташкилотчилар жамоатчилик билан ўзаро муносабатларнинг турли хил муқобил форматларини кўриб чиқишни давом эттиришларини, аммо бу пандемия туфайли жорий этилган кинотеатрлар ва оммавий тадбирларнинг чекланишлари олиб ташланганидан кейингина мумкин бўлишини айтди.
Ўз навбатида, Канн фестивали бош директори Тьерри Фремо Британиянинг Screendaily.com киноянгиликлар сайтига берган интервьюсида қайд этганидек, фестиваль «фақат юлдузлар, томошабинар, матубот ва экспертлар иштирокида» бўлиб ўтиши мумкин – коронавирус инфекцияси тарқалаётган шароитларда бунинг имкони йўқдир.
74-Канн кинофестивали ташкилотчилари бутун дунё бўйлаб таниқли тадбирни 2020 йил июн ойи охирида - июл ойининг бошларида ўтказишни режалаштиришганди. Фильмларни саралаш кузда бошланади, унда 73-кўрик дастурига киритилган, аммо 2021 йилгача қолдирилган фильмлар иштирок этишлари мумкин.
Илгари, коронавирус пандемияси туфайли, 93-Оскар ташкилотчилари кино театрлари ёпилган давр учун фильмларни танлаш қоидаларини ўзгартирмадилар: биринчи марта Интернетда намойиш этилаётган филмларни экранга чиқаришга рухсат берилди. Худди шу қоида кейинчалик "Олтин глобус" мукофоти учун ўрнатилди, деб эслайди NEWS.