loader
Foto

Ёнғинлардан сўнг Россия заводида ишлаб чиқарилган ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди

Ёнғин рўй берган иккита касалхонада айнан шу моделдаги ИВЛ аппаратлари фойдаланилган.

Аввалроқ маълум бўлишича, Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида рўй берган ва одамлар ҳалок бўлган ёнғинлардан сўнг минтақалар Урал асбобсозлик заводида ишлаб чиқарилган ИВЛ аппаратларини рад қила бошлади. Ёниб кетган аппаратлар янги бўлишига қарамай, дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув туфайли рўй берган.

Петербургдаги Авлиё Георгий касалхонасидаги ёнғин ҳақида аввалроқ, 12 майда маълум бўлганди. Бу ерда ИВЛ аппаратларига уланган беш нафар бемор ҳалок бўлган.

9 май оқшомида шунга ўхшаш воқеа коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган Москвадаги Спасокукоцкий номидаги шаҳар клиник шифохонаси биносида рўй берди. Ёнғин олти қаватли бинонинг биринчи қаватида бошланиб, унга юқори даражадаги ранг берилди. Воқеа натижасида реанимация бўлимида ётган бир бемор ҳалок бўлди, яна уч бемор жиддий жароҳатланди. Дастлабки маълумотларга кўра, рўй берган воқеага ИВЛ аппаратидаги носозликлар сабабчи бўлган.