loader
Foto

Испаниялик аёл Исломга қандай келганлиги ҳақида гапирди

Касби бўйича журналист Аманда ўзини "янги динга ўтган мусулмон" деб аташни ёқтирмайди.

“Мен битта динни бошқасига алмаштирмадим. Мен диндор эмас эдим, ҳеч қайси динга эътикод қилмасдим. Бу менинг шахсий уйғонишимни янада ҳаяжонлантиради, чунки кутилмаганда Худо борлигини ва Ислом менинг ҳаётимда етишмаётган нарса экалигини англадим”, - деди мусулмон аёл иқтибос келтиради ArabNews нашри.

Аманда биринчи марта журналистик фаолияти давомида Ислом билан танишди - у мусулмонлар ҳақида мақолалар ёза бошлади ва уларнинг динига қизиқди. Аёлнинг сўзларига кўра, у том маънода Муҳаммад пайғамбарнинг образига ошиқ бўлиб, унинг шахсияти ва одоб-ахлоқини билиб олган. "Энг оддий нарсалар менинг кўзларимни Исломга очди", дейди у.

Аманда оиласининг унинг Исломни қабул қилиш қарорига муносабати кутилган эди - европалик ота-оналар бу хабарни душманлик руҳида қабул қилишди. Кейинчалик, испаниялик мусулмон аёл келиб чиқиши мисрлик бўлган ва у билан никоҳда ўғли туғилган эрининг кўмагига эга бўлди.

Қизиғи шундаки, Ислом қабул қилинганидан бир неча йил ўтгач, Фигерас "Менинг европалик ва мусулмон аёл сифатида ҳаётим" номли китоб ёзди ва нашр эттирди.