Маълумки, пневмония - бу коронавирус инфекциясининг жуда кенг тарқалган асоратидир. Пневмония билан оғриган беморларда COVID-19 тестлари кўпинча салбий натижани кўрсатса-да, Коммунарка касалхонасининг бош шифокори Денис Проценконинг таъкидлашича, пневмония ҳолатларининг аксарияти ҳозирги кунда вирус билан инфекцияланиш натижасидир.
Жонли эфирда Васильевнинг таъкидлашича, Доғистонда COVID-19 пайдо бўлганидан бери 26 киши инфекциядан вафот этган, шу билан бирга, пневмония билан касалланганлар сони 20 баравар кўп (481).
Доғистонлик шифокорлар Россия президенти Владимир Путиндан касаллар ва ўликларнинг расмий статистикаси ҳақиқий рақамлардан жиддий фарқ қилишини айтиб, республикада коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам кўрсатишни сўрашди.