Бироқ 5 май куни Абдулманап Нурмагомедов Москва касалхоналаридан бирига олиб келинди. Россиялик жангчининг отаси ва мураббийси тузала бошлаганди. 3 май куни катта Нурмагомедов ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва махсус рейс билан Махачқалъадан Москвага жўнатилди. Мурабиийда юраги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганди.
Нурмагомедовга яқин манбанинг сўзларига кура: «Абдулманапнинг ҳолати жуда ёмон, у Москвда, комада. Доғистонда уни нотўғри даволашлари оқибатида асоралар юзага келган. У самолетда олиб кетилди ва ҳозир Москвадаги ҳарбий госпиталда. Бир ўзи, ёнига қариндошлари ҳам киритилмапти».
Айни пайтда охирги олинган маълумотларга кўра, катта Нурмагомедов комадан чиққан, лекин ҳолати ҳозирча оғир баҳоланмоқда.
Шуниси қизиқки, Ҳабиб Нурмагомедовнинг рақиби Конор Макгрегор, унинг отасига далда сўзлари билдирган. Нима ҳам дердик, ҳурматга лойиқ ҳаракат.