Ал-Заҳравийнинг китобларидан бири "Ал-Тасриф" 500 йилдан ортиқ вақт давомида Европа университетларида ўқитувчилар ва талабалар томонидан қўлланма сифатида ишлатилган биринчи расмли жарроҳлик энциклопедиясидир, деб хабар қилади IslamNews.
Айнан шу мусулмон шифокор ва олим кетгутни (ичак иплари ёки ҳайвонларнинг ингичка ичакларидан сўрилиши мумкин бўлган тикув материали) ишлатишни кашф қилган, шунингдек, она қорнини ёриб болани олиш бўйича операция ва катарактани жарроҳлик даволаш учун воситаларни ишлаб чиққан, шунингдек, фалаж сабабини - умуртқа поғонасининг синиши қандай қилиб ҳаракатсизликка олиб келишини аниқлаган ҳам айнан ал-Заҳравий эди. Араб олими, шунингдек, асбобларни стериллаш учун ноёб кимёвий бирикмани ихтиро қилди.
Ал-Заҳравий томонидан ишлаб чиқилган мушукнинг ичагидан ингичка чоклар ясаш ва қўллаш техникаси кейинчалик бир неча асрлар давомида қўлланган.
Ғарб мамлакатларида туғишнинг асосий позицияларидан бири бўлган литотомия позасидан фойдаланишни биринчи бўлиб дояларга ва туғруқдаги аёлларга ўргатган ушбу араб шифокори эканлиги қизиқ.
Ал-Заҳравий нейрохирургик касалликлар ва шикастланишлар, жумладан, бош суяги ва умуртқа поғонаси диагностикасида муҳим роль ўйнади, шунингдек гидроцефалия касаллигини ўрганишда у боши улкан болани учратганида касаллик аломатларини айтиб берди. У, шунингдек, гемофилиянинг тиббий жиҳатларини биринчи бўлиб тасвирлаб берган.